Самарқанд вилояти Пахтачи туманида Cobalt катта тезликда пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастурида хабар қилинди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 27 август куни эрталаб соат 06:30 ларда М-37 автомобиль йўлининг 136-километрида Cobalt русумли автомобиль тезликни меъёридан ошириши туфайли рул бошқарувини йўқотган. Шу сабаб йўлнинг ўнг тарафида турган пиёдани уриб юборган ва бориб дарахтга урилган.
Оқибатда пиёда ва автомобиль ичида бўлган вояга етмаган бола воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)