Қошларнинг кўриниши ва соғломлиги уларни уй шароитида қанчалик парвариш қилишга боғлиқ бўлади. Мутахассис Марина Диденканинг бу борадаги тавсияларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Массаж
Қошларни киприк йўналиши бўйлаб, бош ва кўрсаткич бармоқлар билан массаж қилинг. Енгил ҳаракатлар билан бармоқларингизни қаншардан чакка томонга ҳаракатлантиринг. 5-7 дақиқа давомида такрорланг.
Тарашни унутманг
Махсус чўтка ёрдамида қошларни тарашни унутманг. Буни ҳар куни такрорлаш қош толаларини ўсишига ҳисса қўшади.
Ёғ, скраб ва зардобдан фойдаланинг
Қошларингизга канакунжут, бодом ёки чакамуғ ёғини ухлашдан аввал суртинг. Ўсимлик ёғлари ёрдамида қош толаларини мустаҳкамлаш, тўкилишини олдини олиш мумкин. Ҳафтада бир марта қошлар учун скрабдан фойдаланинг. Ушбу муолажа терининг дағал қатламини аъло даражада йўқ қилади. Агар қош толаларингиз секин ўсадиган бўлса, махсус зардоблардан фойдаланинг. Бу тезда самарага эришишга ёрдам беради.
Мавзуга доир:
- Шаҳло кўзлар гарови: Киприкларни бўяшда фойдаланиладиган тушнинг қандай ўзига хос хусусиятлари бор?
- Исталган макияжнинг омадсиз чиқишига сабаб бўлувчи 7 хато
- Қош ва киприкларни ламинация қилдириш зарарлими? Ўзбекистонлик тажрибали мутахассис жавоб беради
- Қош ламинацияси қандай қилинади ва нима учун керак? Мутахассис жавоб беради
- Қош шакли характер ҳақида нималарни сўзлайди? Юлдузлар мисолида изоҳ берамиз (фото)
Изоҳ (0)