• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Талаба ўқисинми ёки ижарага пул топсинми?!». Мақсуда Ворисова — талабалар ётоқхонаси танқислиги ҳақида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Халқ демократик партияси» марказий кенгаши раиси ўринбосари, шунингдек, президентликка номзод Мақсуда Ворисова талабаларнинг ижара уйларда қиммат нархда туриши ва олий таълим муассасаларида ётоқхоналарнинг етишмаслиги ҳақида фикр билдирди.

    Фото: ХДП

    Фото: ХДП

    Депутатнинг қайд этишича, талабаларнинг катта қисми пойтахтга яқин бўлмаган вилоятлардан келиб ўқийди. Ижтимоий тармоқларда ётоқхонага жойлашолмаган талабаларнинг норозиликларини учратиш мумкин. Ворисованинг таъкидлашича, айни масалага масъул мутасаддилар ҳолатни англашлари, муаммони кенг фикр асосида таҳлил қилиб ечишлари лозим эди.

    «Аччиқ бўлса ҳам, очиқ айтайлик, Ўзбекистондаги бирорта олий таълим муассасасининг ўз талабаларини тўлиқ сиғдира оладиган турар жойи йўқ. Шу сабабли талабалар турли ижара уйларда яшашга мажбур. Бу ҳолат, айниқса, пойтахтда жуда ачинарли аҳволда: ижара пули қиммат — бир хонали квартира 300-400 доллар атрофида. Талабага паст тоифали одамдек муомала қилишади — ‘студентларга квартира йўқ’. Бу бир неча вазирлик ё идора томонидан эмас, ҳукумат даражасида ечилиши лозим бўлган муаммодир.

    Маълумотларга кўра, республикада 220 дан ортиқ талабалар турар жойи мавжуд, улар 58 минг нафар талабани сиғдира олади, ваҳоланки, ҳар йили 149 минг нафардан ортиқ талабанинг ётоқхонага эҳтиёжи мавжуд. Сўнгги йилларда олий таълим муассасалари сони 130 дан ошди. Қабул квотаси 2,6 баробарга, талабалар сони эса 2,3 баробарга кўпайди. Лекин ётоқхоналар ўрин сони атиги 25 фоизга оширилган.

    Охирги йилларда ўнлаб хусусий ва хорижий олий таълим муассасалари фаолият бошлади, аммо уларга ётоқхона инфратузилмаси бўйича талаб қўйилмади. Талабаларнинг қаерда яшаши, қандай кун кўришини ким ўйлаши керак?

    Катта маблағни тўлаш учун бечора талаба кафе, ресторан ва клубларда официант, бозорда сотувчи ва яна бошқа жойларда ишлашга мажбур. Бу ўқиш сифатига, ёшларнинг кайфиятига жуда салбий таъсир кўрсатади», — дейди МақсудаВорисова.

    Маълумот учун, 2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онасига тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг ойлик ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган. Ворисова бу муаммога ечим эмаслигини таъкидлади.

    «Маълумотга кўра, 2021 йил май–июнь ойлари учун 3 минг нафардан кўпроқ талабага 920,8 миллион сўм маблағлар давлат бюджети томонидан тўлаб берилибди. Аммо бу ҳам муаммо ечими эмас. Чунки ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандлари учун қўлланади.

    Биз мамлакатимизни ривожланган мамлакатлар сафига киритишни ният қилар эканмиз, унутмаслигимиз керакки, шу маррага олиб чиқадиган ягона куч кадрлардир. Биз ёшларга, талабаларга узоқ келажакда эмас, бугун ва ҳозир шароит яратиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ҳақида ўйлашимиз, тезкор ва аниқ чоралар белгилашимиз зарур», – дейди Мақсуда Ворисова.

    Мавзуга доир:

    • «Мандатни эълон қилишга, наҳотки, бир ойга яқин вақт кетса?» — Мақсуда Ворисова ДТМ фаолиятини танқид қилди
    • «Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига йўл қўймасликка чақирамиз» — Мақсуда Ворисова
    • «Мактаб ёшига етган болалар мактабга чиқолмай қолиб кетаверадими?» – Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов мактабга қабул қилишнинг электрон тизимидаги камчиликларни танқид қилди

    04.09.2021, 19:12   Изоҳ (0)   19203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Комилов Италия ташқи ишлар вазири билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

    04.09.2021, 18:15

    «Ўзбекнефтгаз»: «Арслон» газни комплекс тайёрлаш қурилмасидан «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ қувуригача 17 км узунликдаги янги газ қувури ўрнатилди

    04.09.2021, 17:55

    Тошкентда UzAuto Motors монополиясига бағишланган стрит-арт пайдо бўлди (видео)

    04.09.2021, 17:48

    «Мурунтов» маълумотлар йўқлиги сабаб дунёнинг энг йирик олтин конлари рейтингига киритилмади

    04.09.2021, 17:29

    Фарғоналик эркак Ҳаж зиёрати учун йиғган пулига маҳаллада янги светофор ўрнатиб берадиган бўлди

    04.09.2021, 16:44

    Туркманистон Афғонистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга электр энергия экспортини ошириш мақсадида қуввати 432 мегаватт бўлган газ турбинали электростанцияни ишга туш...

    04.09.2021, 16:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.