• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дала қўмондонлари, ўқитувчилар ва сиёсатшунос: «Толибон»ни кимлар бошқаради?

     «Толибон» ҳаракати ташкил этилган вақт 1994 йил ҳисобланади. Унинг таъсисчиси ва биринчи етакчиси мулла Умар ҳаракатни 2013 йилгача бошқарган. Ушбу бир кўзли ҳарбий раҳбарнинг вафот этганини унинг маслакдошлари 2015 йилга келибгина тан олган. Ўшандан бери «Толибон» ўз раҳбарини икки марта ўзгартирди. Ҳаракат етакчилари бутун Афғонистон ҳудудини назоратга олгани тўғрисида эълон қилганидан сўнг, энди мамлакат янги раҳбарининг исмини айтиш ниятида. Ҳозирда ҳаракатнинг ўзагини кимлар ташкил қилиши ҳақида «РБК» мақола тайёрлади.

    Мулла Абдуғани Биродар — Доҳадаги «Толибон» сиёсий идораси раҳбари

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ҳаракат асосчиларидан бири Абдуғани Биродар 1968 йилда Афғонистоннинг Ўрузгон вилоятида туғилган. Биродар унинг фамилияси эмас, балки мулла Умар берган тахаллус. Собиқ иттифоқ қўшинлари Афғонистондан чиқарилгандан сўнг, Умар ва Биродар Майванд (Қандаҳор вилояти) қишлоғига жойлашиб, ўз диний мактабини (мадраса) очмоқчи бўлди.

    Бироқ уларга вилоят раҳбарларининг хатти-ҳаракати ёқмайди, оқибатда икковлон исён кўтариб, жангга киришади. Уларнинг кураши тез орада деярли бутун мамлакат бўйлаб ғалабага олиб келди. Бу ҳақда 2009 йилда Newsweek журналида чоп этилган Биродарнинг таржимаи ҳолида ёзилган.

    Биродар дастлаб, «Толибон»нинг бош штабига айланган Қандаҳорда мулла Умарнинг ўнг қўли эди, кейин Афғонистон ғарбида қўмондон, кейин эса Кобул гарнизонининг бошлиғи бўлган.

    Уларни шахсан танийдиган кишилар журнал мухбирига Биродарнинг қандай қилиб 18 соатлаб ишлагани ҳақида айтиб берган. Таъкидланишича, эҳтиёт чораси сифатида у бир жойда икки марта ухламаган, 2001 йил ноябрь ойида Америка Қандаҳорни бомбардимон қилаётган пайтда Биродарнинг ҳушёрлиги Умарни қутқариб қолган. Биродар «Толибон»нинг ўша пайтдаги етакчисини мотоциклда тоғга олиб кетган.

    2001 йилдаги АҚШ ҳужумидан кейин Биродар Покистонга қочиб кетди. 2010 йилда у Покистон ва АҚШ разведка хизматлари томонидан ўтказилган операция чоғида ҳибсга олиниб, Покистон қамоқхонасига ташланган. 2017 йилда Биродарнинг озод қилиниши Вашингтон ва «Толибон» ўртасидаги сиёсий келишувларга биринчи қадам бўлди.

    Биродар «Толибон»нинг бош музокарачиси бўлиб келмоқда. 2020 йилнинг бошида айнан у Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш тўғрисидаги АҚШ—«Толибон» шартномасини имзолаган. Ҳужжатни тайёрлаш учун у ўша пайтдаги Марказий разведка бошқармаси раҳбари Майкл Помпео билан учрашди, АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали гаплашди. Москва ҳам Биродар билан таниш: Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров у билан 2019 йилда учрашган.

    Барак Обама президентлик даврида АҚШ Мудофаа вазирининг Афғонистон ва Покистон бўйича ёрдамчиси ўринбосари бўлган Дэвид Седни Al-Jazeera’га маълум қилишича, ўн йил олдин Биродар «Толибон»нинг «бошқача фикрловчи» фракциясини бошқарган, фракция ўша пайтдаги президент Ҳамид Карзай ҳукумати билан тинчлик музокараларини истарди. Биродар билан шахсан учрашган афғонистонлик журналист Сами Юсуфзай уни вазмин, жуда дипломатик одам деб таърифлайди.

    Мавлавий (ҳукмдор) Ҳайбатулла Охунзода, «Толибон» раҳбари

    Фото: Afghan Islamic Press

    Фото: Afghan Islamic Press

    Ҳаракатга 2016 йилда раҳбарлик қилган бу инсон ҳақида кўп нарса маълум эмас. Охунзода тахминан 60 ёшда, у АҚШ махсус операцияси чоғида ўлдирилган мулла Умарнинг биринчи вориси Ахтар Мансурнинг ўрнини эгаллаган. Охунзода асли қандаҳорлик. AFP манбаларининг хабар беришича, айнан Мансур ўз ўринбосарини ворис деб атаган.

    Собиқ Иттифоқ босқини пайтида Охунзоданинг оиласи Покистонга кўчиб ўтди, унинг ўзи эса, BBC маълумотларига кўра, исёнчилар қаторига қўшилди. «Толибон»га қўшилган дастлабки йилларида у дин масалалари ва суд жараёнлари билан шуғулланган. Аксарият фатволарнинг муаллифи айнан Охунзодадир.

    Америка ҳужумидан кейин у ҳам Покистонда яшаган, мамлакат жануби–ғарбидаги Кучлак шаҳрида масжидда ҳам дарс берган ҳам воизлик қилган. Шаҳар жамоавий бошқарув органи «Кветта шўроси» йиғилган Кветта шаҳридан унчалик узоқ бўлмаган ерда жойлашганди. 2019 йилда «Толибон» раҳбарининг ўғли ва укаси Кветта яқинидаги масжидда содир этилган портлашда ҳалок бўлди.

    Мулла Умарнинг вафотидан сўнг, «Толибон»да бошқарув тизими ўзгарди: ваколатлар кенг доирадаги одамлар орасида тақсимлана бошлади. Ҳозирги раҳбарнинг иккита ўринбосари бор, етакчилар учлиги оқсоқоллар кенгашига таянади, турли соҳалар учун (ҳарбий, сиёсий, соғлиқни сақлаш, таълим) масъуллар бор. Қуйи даражада дала қўмондонлари ва «соя» губернаторлар (бутун Афғонистон қўлга олинишидан олдин) туради.

    Эксперт маълумотларига кўра, Афғонистон ҳудуди босиб олинмасидан олдин, ҳаракатдаги аъзолар сони 55 мингдан 75 минг кишигача бўлган. Пушту тилидан таржима қилинганда «толиблар», «талабалар» маъносини берадиган «Толибон»ни яратиш чоғида унинг ўзагини 1980 йилларда Собиқ Иттифоқ қўшинлари билан жанг қилган афғон мужоҳидлари ташкил этган. «Толибон» сунний мусулмонларни бирлаштиради, уларнинг аксарияти афғон пуштунлари, лекин бошқа этник гуруҳлар вакиллари — тожиклар, ўзбеклар ва ҳатто оз сонли шиа–ҳазоралар ҳам бор.

    Сирожуддин Ҳаққоний, бошлиқ ўринбосари

    Фото: ФБИ

    Фото: ФБИ

    Сирожуддин — Совет қўшинлари билан жанг қилган ва бу жангда Америка махсус хизматларидан ёрдам олган Жалолиддин Ҳаққонийнинг ўғли. Катта Ҳаққонийнинг вафоти 2018 йилда эълон қилинган. «Толибон»га қўшилишдан олдин у ўзининг «Ҳаққоний тармоғи» террорчилик гуруҳини тузганди. Ҳаққонийнинг ўғли «Толибон» сафига 2015 йилда қўшилган. Бунгача у отасининг ташкилоти сафида жанг қилган. АҚШ Сирожуддинни олти кишининг ўлимига сабаб бўлган Кобул меҳмонхонасидаги терактда ва ўша йили Афғонистон президенти Ҳамид Карзайга қилинган суиқасдда гумон қилиб қидирмоқда.

    Кичик Ҳаққоний Афғонистон жануби ва жануби-шарқидаги ҳудудларни назорат қилади. Аммо АҚШ ҳарбийларининг маълумотларига кўра, сўнгги йилларда у ҳарбий ҳаракатларни режалаштиришга масъуллик қилган. «Сирожуддин ‘Толибон’ учун ҳарбий операцияларни режалаштириш билан тобора кўпроқ шуғулланмоқда ва бизнинг фикримизча у соядаги губернаторларини тайинлашда иштирок этмоқда», — деб ёзади The New York Times 2016 йилда Афғонистондаги НАТО ва АҚШ кучлари вакили, бригада генерали Чарльз Кливленддан иқтибос келтириб.

    The New York Times газетасининг америкалик дипломатларга таяниб хабар беришича, ҳар иккала Ҳаққоний ҳам Покистон билан яқин алоқада бўлган. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор тузилмасига кўра, Ҳаққоний «Пешовар кенгаши»га раҳбарлик қилади. Ушбу кенгаш эса расмий раҳбари Охунзода бўлган, аммо аслида Ёқуб томонидан бошқариладиган «Кветта шўроси» билан рақобатлашади.

    Мулла Муҳаммад Ёқуб, бошлиқ ўринбосари

    Ёқуб — ҳаракат асосчисининг ўғли. 2016 йилда у етакчилик лавозимига номзод эди, лекин унинг ўзи етакчиликни Охунзодага таклиф қилган, чунки ўзини жуда ёш деб ҳисобларди. Бу ҳақда янги раҳбарни сайлаш учун ўтказилган йиғилиш иштирокчиларидан бири Al-Jazeera’га айтиб берган.

    Ёқуб 30 ёш атрофида. Тахминларга кўра, сўнгги вақтларда у Афғонистонда бўлган. Британия қироллик мудофаа тадқиқотлари институти маълумотларига кўра, Ёқубни Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокараларини қўллаб-қувватловчи, шартли равишда мўътадил «Толибон» қанотига киритиш мумкин. Уни Саудия Арабистони билан яқин деб ҳам аташади.

    Афғонистонлик журналист Фрад Бежаннинг сўзларига кўра, у Покистондаги исломий мактабларда ўқиган ва террорчилар орасида тез кўтарилишга отасининг шарофати билан эришган.

    Шермуҳаммад Аббос Станикзай, Доҳа идораси раҳбари

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Шермуҳаммад Аббос Станикзай 1963 йилда Лувгар вилоятида туғилган. У сиёсатшунослик бўйича магистр илмий даражасини олди, 1970 йилларда Афғонистон армияси сафига қўшилди, Афғонистон армияси билан қўшма дастур асосида Ҳиндистон ҳарбий академиясида ўқийди. Лекин 1980 йилларда армияни тарк этиб,  Собиқ Иттифоқ қўшинлари билан жанг қилган мужоҳидларга қўшилди. У ҳақидаги маълумотлар The Hinduстан Times газетасида чоп этилган.

    «Толибон» ҳукмронлиги даврида у ташқи ишлар вазирининг, кейин соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари бўлган. Мулла Умар Қандаҳорда туриб ҳукмронлик қилар экан, Станикзай хорижий делегациялар билан учрашувларга ва инглиз тилида бериладиган интервьюларга юбориларди. У 2015 йилда Доҳадаги офисни эгаллаган.

    Сўнгги йилларда Станикзай Ўзбекистон, Москва, Индонезиядаги йиғилишларда «Толибон» делегацияларига етакчилик қилган.

    Абдуҳаким Ҳаққоний — Доҳадаги сиёсий идора аъзоси. У Афғонистон расмийлари билан музокаралар олиб борган

    Фото: Afghan Islamic Press

    Фото: Afghan Islamic Press

    Абдуҳаким Ҳаққоний Қандаҳор вилоятида туғилган, 54 ёшда. 2020 йилда у музокарачилар етакчиси сифатида Станикзайнинг ўрнини эгаллади.

    «Толибон» ҳукмронлиги даврида у Қандаҳор судида судья бўлиб ишлаган ва дарс берган. Беш йил олдин у суд ишларига раҳбар этиб тайинланган, шундан сўнг кўплаб фатволар чиқарган. У сафдошлари орасида ҳуқуқий ва диний масалалар бўйича энг билимдон ҳисобланади. Покистондаги Дорул-улум Ҳаққония мадрасасини тамомлаган, Охунзоданинг тўлиқ ишончига сазовор бўлган.

    Мавзуга доир:

    • «Толибон» ва дунё: ким кимга керак?
    • Афғонистон «Толибон»га қандай таслим бўлди?
    • «Толибон» ҳокимият тепасига келган Афғонистоннинг биринчи куни қандай ўтди? Минглаб одамлар қочишга уринмоқда, «Толибон» фуқароларга тинч-осойишта ҳаёт ваъда қилди. Асосий маълумотлар

    20.08.2021, 23:34   Изоҳ (0)   86377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Афғонистонни қайта тиклашда ёрдам сўради

    20.08.2021, 22:59

    «Толибон» Қозоғистоннинг Афғонистондаги элчихонасини қўриқлашга ваъда берди — Қозоғистон ТИВ

    20.08.2021, 21:26

    БМТ бош котиби «Толибон» билан шахсан гаплашишга тайёрлигини айтди

    20.08.2021, 20:41

    Москвадаги оммавий муштлашувда қатнашган муҳожирларнинг 46 нафари Россиядан депортация қилинди

    20.08.2021, 20:10

    NYT: «Толибон» сўроқ қилиш ва жазолаш учун АҚШ ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилган афғонларни қидира бошлади. Улар бундай қилмасликка ваъда берганди

    20.08.2021, 19:40

    «Толибон» АҚШ устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

    20.08.2021, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.