• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    NYT ва Al Jazeera Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга йўл олгани ҳақида хабар берди

    Давоми: Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги маълум қилинди

    «Толибон» ҳаракати Кобулдаги президент саройини эгаллади ва шу ердан Афғонистон ислом амирлиги ташкил этилганини эълон қилмоқчи, дея хабар бермоқда Associated Press ва Press Association агентликлари. Al Jazeera телеканали саройдан тўғридан-тўғри видеотрансляцияни йўлга қўйган, деб ёзади «Gazeta.uz».

    Толиблар 15 август куни тонгда Кобул томон юриш бошлаган эди, оқшом арафасида эса шаҳар амалда жангсиз қўлга киритилди. «Толибон» ҳафта давомида мамлакатнинг бошқа — Қандаҳор, Ҳирот, Мозори Шариф ва Жалолобод каби йирик шаҳарларини эгаллаган эди.

    Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатдан учиб кетган. TOLOnews афғон телеканалининг хабар беришича, президентнинг яқин ёрдамчилари у билан бирга.

    Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этмоқда, 2021 йил 15 август.

    Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этмоқда, 2021 йил 15 август.
    Фото: «YJC.news»
    Афғонистон Миллий ярашув Олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла «Толибон»ни унинг қўшинлари Кобулга киргунига қадар музокаралар ўтказиш учун вақт беришга чақирди. У Facebook орқали қилган видеомурожаатида Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганини тасдиқлади ва уни «собиқ президент» деб атади.

    Афғонистон мудофаа вазири Бисмиллоҳ Муҳаммадий Twitter’да шундай ёзув қолдирди: «Бизнинг қўлларимизни боғлаб қўйиб, ўзлари ватанни сотишди, Ғани ва унинг тўдасига ланъат бўлсин!».

    Тожикистоннинг «Азия-Плюс» агентлиги Ашраф Ғани Тожикистонга учиб кетгани, у ердан номи маълум қилинмаган учинчи мамлакатга йўл олиши ҳақида хабар берди. Кабул News хабарига кўра, Ғани дастлаб Тожикистонга, сўнг у ердан Уммонга учиб кетган. Аммо юқори мартабали уммонлик манба Ғанининг Уммонга етиб боргани ҳақидаги хабарларни рад этган.

    Айни вақтда, The New York Times ахборотига кўра, Ғани рафиқаси ва икки ёрдамчиси билан бирга Ўзбекистонга йўл олган. Ушбу ахборотни Ғанининг шахсий қўриқчиси Al Jazeera телеканалига ҳам тасдиқлаган. Ўз навбатида, «Интерфакс» манбасининг маълум қилишича, Тошкентга Ашраф Ғани бўлган самолётни қабул қилиш ҳақида сўров келиб тушмаган. «У Ўзбекистонда эмас», — дея маълум қилган агентлик манбаси.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ваколатли органларидан, жумладан, ТИВдан шошилинч изоҳ олиш имкони бўлмади.

    Мавзуга доир: ОАВ: Маршал Абдурашид Дўстум вақтинча Ўзбекистонда бўлиб турибди

    Ашраф Ғанининг ўзи Facebook’да қолдирган изоҳида қон тўкилишига йўл қўймаслик мақсадида Кобулни тарк этганини маълум қилган.

    «‘Толибон’ мени ҳайдаб солиш учун бутун Кобул ва унинг аҳолиси устига қонли юриш қилишга тайёр эканини очиқ билдирди. Қон тўкилишига йўл қўймаслик учун мен кетишга қарор қилдим», — деб ёзган у.

    Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай мамлакатда «тартибсизликларнинг олдини олиш» учун мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилганини эълон қилди. Унга Карзайнинг ўзи, Ярашув кенгаши раиси раиси Абдулла Абдулла ва Афғонистон ислом партияси етакчиси, мамлакат собиқ бош вазири Гулбиддин Ҳикматёр кирган.

    Аввалроқ Reuters агентлиги толибларга таяниб, «Толибон»да ўтиш ҳукуматини шакллантириш нияти йўқлиги ва унга расмий ҳокимият тўғридан-тўғри топширилиши учун ҳаракат қилиши ҳақида хабар берган эди. Толиблар вакили Алҳанафи Вардак Афғонистон муваққат ҳукумати масаласида музокара олиб борилмаётганини тасдиқлади.

    Толиблар Кобулда хавфсизлик таъминлашга ваъда берган ва аҳолини «хавотирга тушмаслик»ка чақирган.

    «Шаҳардаги вазият тез орада барқарорлашади ва шаҳар аҳолиси тўлиқ қониқиш билан одатий ҳаёт тарзига қайтади», — дея толиблар вакилидан иқтибос келтирмоқда «Интерфакс». «Толибон» вакилининг таъкидлашича, фуқаролар ҳаёти ва мулкига хавф йўқ, шаҳар аҳолиси «зарурат туғилганида ёрдам сўраб мужоҳидларга мурожаат қилиши мумкин». «Ҳеч ким хавотирга тушмаслиги керак», — деди толиблар вакили.

    Айни вақтда CNN мухбири Кларисса Вард Кобулда ҳукмронлик қилаётган «қўрқув ва ваҳима ҳисси» ҳақида ҳикоя қилган. Унинг сўзларига кўра, аксарият аҳоли «Толибон»нинг уйдан чиқмаслик ҳақидаги чақирувига қулоқ солган, аммо президентнинг мамлакатдан қочиб кетгани маълум бўлгач, одамлар воқеаларнинг ёмон ривожига тайёргарлик кўра бошлаган. Журналистнинг қўшимча қилишича, «Толибон» асосий вазирликлар устидан назорат ўрнатганини эълон қилган.

    Associated Press агентлиги АҚШ ҳарбийларининг вакилига асосланиб хабар беришича, Кобул халқаро аэропорти тижорий авиарейсларни қабул қилишни тўхтатган. Айни вақтда одамларни Америка ҳарбийлари кучи билан Кобулдан эвакуация қилиш бўйича ишлар давом этмоқда.

    Ғарб мамлакатларининг дипломатлари ўз қароргоҳларини тарк этиб, Кобул аэропортига етиб келган. Дипломатик миссияларининг ходимлари аэропортга юборилгани ҳақида, жумладан, АҚШ, Германия ва Франция маълум қилган. Ушбу мамлакат фуқаролари Афғонистондан олиб чиқиб кетилмоқда.

    АҚШ элчихонаси вакилларининг Reuters’га маълум қилишича, дипломатлар, афғонистонлик расмийлар ва бошқа афғонлар тўпланган пойтахт аэропорти ўққа тутилган.

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 15 август куни мамлакатнинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги ўз ишини давом эттираётгани, уларнинг ходимлари эвакуация қилинмаганини билдирганди. Куни кеча афғон ҳарбийлари билна тўла бўлган «Термиз—Ҳайратон» кўпригидаги вазият барқарорлашган: афғонистонликларнинг асосий қисми кўприк ва унга ёндош ҳудудни тарк этган.

    16.08.2021, 01:09   Изоҳ (0)   124756
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов мажбурий эмлаш назарда тутилган қонунга эътироз билдирди

    15.08.2021, 23:59

    Вилоят ҳокими танқидидан сўнг Косон тумани ҳокимлигини ўраб турган темир тўсиқлар олиб ташланди

    15.08.2021, 23:38

    «Вилоятлик бўлганим учун тўхтатдингизми?!» Тошкентда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасида тортишув содир бўлди

    15.08.2021, 23:17

    Фото: Яшик ясаётган ҳунармандларга кўмаклашаётган Наманган ҳокими

    15.08.2021, 23:10

    Жиззахда икки нафар фокусчини пичоқлашда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди

    15.08.2021, 22:16

    «Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига йўл қўймасликка чақирамиз» — Мақсуда Ворисова

    15.08.2021, 21:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.