• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда «права»сиз машина ҳайдашга ва рулда телефондан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

    Ўзбекистон Адлия вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритишни таклиф этувчи қонун лойиҳасини муҳокамага эълон қилди. Адлия вазирлиги хабарида айтилишича, тузатишлар энг яхши хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

    Унга кўра:

    • муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда);
    • транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (амалда 735 минг сўм, эндиликда 490 минг сўм этиб таклиф этилмоқда) камайтирилмоқда;
    • фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори БҲМнинг ўн бараваридан (2 миллион 450 минг сўм) йигирма бараваригача (4 миллион 900 минг сўм) бўлган миқдор оралиғида белгиланмоқда (амалда қатъий миқдорда — 4 миллион 900 минг сўм этиб белгиланган);
    • бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 1 миллион 200 минг сўмдан 2 миллион 400 минг сўмгача, эндиликда 735 минг сўмдан 1 миллион 700 минг сўмгача, бир йил ичида қайта содир этилганда амалда 2 миллион 400 минг сўмдан 4 миллион 900 минг сўмгача, эндиликда 1 миллион 700 минг сўмдан 2 миллион 400 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф этилмоқда);
    • йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтирилмоқда (амалда фуқаролар учун 4 миллион 900 минг сўмдан 24 миллион 500 минг сўмгача, эндиликда 1 миллион 700 минг сўм этиб, мансабдор шахслар учун 12 миллион 200 минг сўмдан 36 миллион 700 минг сўмгача бўлса, эндиликда 7 миллион 300 минг сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда);
    • паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда (223-модда);
    • Ўзбекистон фуқароси паспорт олмагани ёки унинг шикастланиши, йўқолгани, шунингдек, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси бўлмагани, яшаш гувоҳномасининг шикастлангани ёки йўқолгани учун амалдаги 122 минг сўмдан 735 минг сўмгача бўлган жарима миқдори 81,6 минг сўмдан 245 минг сўмгача бўлган миқдоргача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда;
    • Фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган фуқароларни турар жой биноларида яшашга рухсат берганлик учун амалдаги 2 миллион 400 минг сўмдан 735 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.
    Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида, шунингдек, транспорт воситалари ҳайдовчиларига қулайликлар яратувчи қуйидаги янгиликлар кўзда тутилган:
    • ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чораси бекор қилинмоқда;
    Ҳужжатда қайд этилишчича, бугунги кунда деярли барча замонавий транспорт қурилмалари техник алоқалар қурилмалари билан жиҳозланган бўлиб, улар қўллардан фойдаланмаган ҳолда телефонда мулоқот қилиш имконини беради. Кўпгина мамлакатларда, шу жумладан, АҚШ, Россия, Қозоғистон, Польша ва бошқа мамлакатларда bluetooth орқали, телефон орқали мулоқот қилишга рухсат берилган.
    • автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда;
    • ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки ИД-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, тех. паспорт, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда;
    Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади. Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.
    • ҳаракат тезлигини ўлчашда тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • ЙҲХББ: «Фуқаролар томонидан юборилаётган таклифларнинг қарийб 80 фоизи йўллардаги камчиликлар ҳақида»
    • Фатво: Юқори тезлик сабаб ўлган ҳайдовчининг мақоми ўз жонига қасд қилганники билан тенг
    • Тошкентдаги мактабларга элтувчи йўлларнинг 60 фоизи хавфсиз эмас деб топилди — сўровнома

    09.08.2021, 23:43   Изоҳ (0)   142457
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода ҳокимлик захирасидаги 16 сотих ерни 14 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди

    09.08.2021, 23:33

    Сурхондарёда «ЗИЛ» юк машинасини тепловоз уриб кетди (видео)

    09.08.2021, 23:09

    Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувга тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказди

    09.08.2021, 22:58

    Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида аҳолини газ билан тўлиқ ва узлуксиз таъминлаш вазифасини қўйди

    09.08.2021, 22:34

    Германия Ўзбекистонга 355 200 доза AstraZeneca вакцинасини етказиб беради

    09.08.2021, 22:12

    Чорвоқ сув омбори атрофи ўрмонлаштирилади

    09.08.2021, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.