Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қатор масалалар бўйича ҳамкорликни амалга оширишни таъминлайдиган ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида коррупция, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳукуматлараро ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтган.
Ҳужжатларни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, июль бошларида Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашгани, АҚШ Ўзбекистонга таҳдид солувчи террористик гуруҳларга қарши агрессив ҳаракатларни давом эттириши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)