• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Тилимизни биламизми: пашшами ё чивин? Турли ҳудудларда турлича маъно билдирадиган сўзлар

    Шевалар – тилнинг бойлиги. Адабий тилда бир нечта сўз орқали бериладиган тушунча баъзан шеваларда биттагина сўз билан ифодаланади. Бироқ шевалар тилда хилмахиллик, тушунарсизлик пайдо бўлишига ҳам озми-кўпми ҳисса қўшади. Бир жойда бир маънони англатган сўз ўзга бир ҳудуд шевасида тамоман бошқа маънони билдириши мумкин. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб шеваларда турлича мазмун ташийдиган, шу боис гоҳида шева эгалари ўртасида баҳс-мунозара қўзғайдиган сўзларнинг айримлари ҳақида сўз юритади.

    Пашша ва чивин: фарқи нимада?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бу сўзни адаштириб қўллаш кўп учрайди. Бир сўзнинг шеваларда бошқа маънода ишлатилиши одамларнинг адабий тилдан фойдаланишига ҳам таъсир этиши мумкин.

    Изоҳли луғатга кўра, пашша ёзда жуда кўпайиб кетадиган, турли суюқ органик моддалар билан озиқланадиган қўш парда қанотли ҳашарот.

    Чивин эса икки қанотли, узун мўйловли қон сўрувчи майда ҳашарот.

    Халқ тилида «Чивин чаққандай ҳам бўлмади» деган ибора бор, у сира оғритмади, сезилмади ҳам деган маънони англатади.

    Демак, чивин узун мўйловли, қон сўрувчи, чақувчи ҳашарот. Пашшада узун мўйлов бўлмайди, у ҳар ердан емиш қидирадиган, қўш парда қанотли ҳашарот.

    Шевада чивин сўзи пашша маъносида ҳам ишлатилади. Лекин адабий тилда бундай қўллаш – хато.

    Алишер Навоий асарларида чибин сўзи ҳам пашша, ҳам чивин маъносида қўлланган.

    Пашша сўзини шевада ҳам адабий тилга мос ишлатадиганлар унча севинмаса бўлаверади. Чунки пашша сўзи форсчадан олинган бўлиб, аслиятда чивин деган маънони англатади.

    «Олмани олма дерлар». Олчани-чи?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Шеваларда бири ўрнида бошқаси қўлланадиган ва шу сабабли баҳсларга сабаб бўладиган сўзлардан бири олча ва гилосдир. Бир жойда олча ўрнида гилос, бошқа жойда гилос ўрнида олча ишлатилади. Яна бир ҳудудда эса икки сўз ўрнида умуман бўлак сўз қўлланиши мумкин.

    Олча ва гилос бир оилага мансуб, яқин қариндош мевалар. Адабий тилда улар қуйидагича фарқланади:

    Олча майда, думалоқ, данакли, сувли, нордон, ранги оч қизилдан тўқ қизилгача бўладиган мева. Уни инглизлар sour cherry, руслар вишня деб атайди.

    Гилос шакли думалоқ, юраксимон, эти ширали, сирти текис мева. У энг эртапишар данакли мева. Май ойидаёқ пишадиган гилос навлари бор. Уни инглизлар sweet cherry, руслар черешня деб атайди.

    Олча сўзи оливоли шаклида ҳам ишлатилади. «Бобурнома»да олу-болу дейилган.

    Гилос сўзи ўрнида эса тошкент гилос, қўқон гилос сўзлари ҳам ишлатилади.

    Тоғолча деган мева тури ҳам бор. Уни баъзи ҳудудларда олча деб ҳам аташади. Тоғолча русчада алыча, инглизчада cherry plum дейилади. Шакли думалоқ, чўзинчоқ, ранги эса сариқ, қизил, бинафшаранг ёки қора бўлади.

    Косада шўрва, пиёлада чой ичилади

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Хоразм шевасида пиёла коса дейилади. Бу бошқа шева эгаларига анчагина ғалати эшитилиши мумкин. Чунки коса пиёладан каттароқ, асосан суюқлик ва турли овқатлар солиб ичиш учун ишлатиладиган идишдир. Пиёла эса тубидан юқорига томон кенгайиб борадиган, косадан кичик, тагликли идиш. У асосан чой ичиш учун ишлатилади.

    Пиёла қозоқ тилида кесе, шыны-аяқ, қирғиз тилида чыны дейилар экан. Ўзбек тилида чинни сўзи кулолчилик буюмларининг турини англатади. Пиёла, коса ва товоқлар чиннидан ишланган бўлиши мумкин.

    Водий шеваларида ҳам коса сўзи ўрнида чинни сўзини ишлатиш кўп учрайди. Лекин бунда фақат чинни косалар назарда тутилади. «Чиннини узатиб юбор!» деганда фақат чинни косани узатиш керак, унинг ўрнига сопол коса олиб борган киши дакки эшитиши мумкин.

    Изоҳли луғатга кўра, пиёла форс тилидан кириб келган. Илдизи юнонча phiale сўзига бориб тақалади. У сув ичиладиган ясси косачани англатган. Чинни сўзи эса Чинга – Хитойга оидликни билдиради. Олдин чинни идишлар Хитойдан келтирилган, шу сабаб уларга бундай ном берилган.

    Опоқи ким: бувими ёки бобо?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Опоқи Тошкент шевасида ёши катта аёлларга ҳурмат билан мурожаатда ишлатиладиган сўз. Асосан бувиларга нисбатан қўлланади. Опоғойи сўзининг қисқартма шакли. Бу сўз Фарғона водийсининг баъзи ҳудудларида бобога нисбатан ишлатилади. Унинг опоқдада варианти ҳам бор.

    Опоқи сўзини бобо маъносида қўллаш тобора камайиб боряпти.

    Яқин қариндошларни англатувчи сўзларни хилма-хил маъноларда қўллаш, эркакка нисбатан ишлатиладиган сўзни аёлга, аёлга хосланган сўзни эркакка нисбатан татбиқ этиш тилда бор ҳодиса.

    Масалан, бугунги тилдаги ака сўзининг тарихий ока, оғача вариантлари Бобур мирзо замонида аёлларга нисбатан қўлланган. Лекин ҳозир бу сўзлар фақат эркакларга нисбатан ишлатилади.

    Тошкент шевасида онани опа дейиш учрайди, Хоразм шевасида эса ака отани англатади.

    Қирғиз тилида она апа, қозоқ тилида эса ота аке дейилади. Қозоқчада болалар оналарига апа деб мурожаат қилади.

    Шеваларга қардош ва қўшни миллатларнинг тиллари ҳам ўз таъсирини ўтказади.

    Шеваларда қайси маънони англатишидан қатъи назар, сўзнинг адабий тилдаги англамини билиб олишимиз керак. Йўқса, уни янглиш маънода қўллашимиз, натижада хатога йўл қўйишимиз аниқ.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    28.07.2021, 07:23   Изоҳ (0)   107497
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:46

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Англияда қарға синган қанотини даволаган ветеринарга қайтиб келди

    Дунё | 6 август, 19:17

    Дунёдаги чақалоқларнинг 52 фоизи она сути билан озиқланмаслиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 18:57

    Ёз бизни “алдайди”: ёзги депрессия ҳақида эшитганмисиз?

    Маслаҳатлар | 6 август, 18:45

    Трамп 2028 йилги сайловларда ўзининг эҳтимолий ворисини эълон қилди

    Дунё | 6 август, 18:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.