Токио—2020 Олимпиадасининг 27 июль кунги баҳсларида бир қатор ўзбекистонлик спортчилар ўз иштирокини ўтказди.
Дзюдо бўйича -63 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Фарангиз Ҳожиева Кабо-Верде вакили Сандрин Биллетга қарши баҳс юритди. Беллашувда Фарангиз оғритиш усулига тушиб қолди ва Олимпиададаги иштирокини якунлади.
+67 кг вазнда Ўзбекистон номидан қатнашган таэквондочи Светлана Осипова 1/8 финалда қозоғистонлик Жанзел Денизга қарши жанг қилди. Ҳисоб 9:9 бўлиб турган вақтда Осипова сўнгги сонияларда қўл зарбасини ўтказиб юборди ва мағлубиятга учради.
27 июль куни Ўзбекистон вакилларидан дзюдочи Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) ва сузиш спорти вакили Хуршиджон Турсунов ўз иштирокини ўтказади.
Изоҳ (0)