19 июль куни Тошкент—Тель-Авив—Тошкент йўналиши бўйича учадиган HY 301/302-рейслар бекор қилинди, деб хабар беради Uzbekistan Airways матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ушбу рейслар Ўзбекистон—Исроил фуқаролари учун учиш мумкин бўлмаган ҳудудлар рўйхатига киритилгани сабаб қолдирилган. Авиакомпания бекор қилинган рейслар бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирган.
«Uzbekistan Airways АЖ номидан вужудга келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Исроил 12 июлдан ўз фуқароларига коронавирус туфайли Ўзбекистон ва Беларусга боришни тақиқлаган эди. Мазкур рўйхатдан, шунингдек, Мексика, Аргентина, Бразилия, Ҳиндистон, Жанубий Африка ва Россия жой олган.
Изоҳ (0)