Automobili Pininfarina компанияси италияликларнинг «келажак мобиллиги» ва VR-технологияни яратиш борасидаги тасаввурларини уйғунлаштирган концепт-кар — Teorema лойиҳасини тақдим этди. Ҳозирча ихтирочилар фақат рендерлар билан бўлишган бўлиб, унда силлиқ аэродинамик кузов ва бирорта бошқарув органи бўлмаган ноодатий салонни ўриш мумкин, деб хабар беради Motor.
Pininfarina асосий эътиборни аэродинамик моделга қаратган бўлиб, унинг шакли аэродинамик труба ва тўғрилашлардан ўтган. Натижада Teorema узун, аммо паст кўринишга кирган: электрокар узунлиги 5,4 метрга етади, бу Mercedes-Maybach S-Class билан тенг демак, баландлиги эса 1,4 метрни ташкил этади. Модель асоси Германиянинг пўлатдан турли компонентлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Бентелер компанияси платформасидан иборат.
Интерьери ҳам оригинал кўриниш олган: унда бешта ўриндиқ 1+2+2 шаклида жойлашган бўлиб, улар салон бўйлаб ҳаракатлана олади. Ўриндиқлар Poltrona Frau мебель ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликда яратилган ва нафақат салондаги ҳолатини, балки шаклини ҳам ўзгартира олади: одатда режимда улар олд ойнага қараган, дам олиш режимида эса уларнинг иккитасидан тўлақонли ётоқ жойига айлантириш мумкин.
Футуристик электрокар серияли ишлаб чиқарилмайди, чунки у ўзида келажак транспортига оид тасаввурларни мужассам этган.
Аввалроқ Япониянинг Honda компанияси сирли модель — келажакдаги машиналарни ёдга солувчи футуристик концепт-кар учун патент олган эди.
Изоҳ (0)