• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сингапур коронавирусни оддий гриппга айлантириш режасини ишлаб чиқди. Бу қандай амалга оширилади?

    Коронавирус эпидемиясига қарши курашда ҳозирга қадар дунёдаги деярли энг яхши натижани кўрсатиб келаётган Сингапур (қарийб 6 миллион аҳолига атиги 30 та ўлим), вирус билан бирга яшаб туриб, «янги нормал» ҳолатга ўтиш режасини тайёрлади. Орол маъмурияти вирус одам популяциясида ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмаслиги ҳақидаги фикрларга қўшилади, шу сабабли касаллик бутун жамият учун гриппдан кўра даҳшатлироқ бўлмаслигига эришиш керак. Шу билан бирга, бошқа мамлакатларда кенг миқёсли эпидемия давом этса ҳам, расмийлар Сингапур аҳолиси ва иқтисодиётини одатий ҳаётга қайтариш ҳаракатида.

    Фото: SOPA Images

    Режанинг моҳияти нимада?

    Сингапур ҳукуматининг эпидемияга қарши кураш учун масъул вазирлари 5,7 миллион аҳолига эга оролни «янги нормал ҳаёт»га ўтказувчи йўл харитаси ҳадемай тайёр бўлишини эълон қилди. Умуман олганда, унинг йўналишлари аниқ. Нормал ҳаётга ўтиш кенг миқёсли вакцинациялар, аҳолининг катта қисмини ва оролга келганларни ҳар кунлик тезкор тестлардан ўтказиш, шунингдек, вирус юқтирганлар билан алоқада бўлганларни тўлиқ кузатишни таъминлаш билан амалга оширилади.

    Буларнинг барчаси нега керак?

    COVID-19 бутунлай йўқолиб кетмайди, балки эндемик бўлиб қолади. Дунё мамлакатларидан узилиш орқали Сингапур сингари кичик давлатлар вирусни енгиб чиқиши мумкин, аммо эпидемия бошқа мамлакатларда давом этади. Шу билан бирга, Сингапур халқаро савдога тўлиқ боғланиб қолган ва оролда яккаланиб ўтиришга қодир эмас. «Вирус, шу жумладан, янги штаммлар ташувчиларининг чегарамиздан ўтиб кетиши муқаррар», — деб ёзади вазирлар. Демак, вирус билан яшашни ўрганиш керак, шунда касаллик жамият ва унинг аъзоларига деярли халақит бермайди.

    Бундай эндемик касалликка мисоллардан бири бу — грипп. У билан касалланганларнинг аксарияти касалхонага ётқизилмасдан даволанади. Аммо озчилик, айниқса, кексалар ва тиббий шароити паст бўлган кишилар симптомларни бошдан кечириши мумкин: айримларигина гриппдан вафот этади.

    Аммо гриппни оғир ўтказиш эҳтимоли жуда паст бўлгани сабабли одамлар оддий эҳтиёт чораларини кўриш ёки ҳар йили эмланиш орқали грипп эпидемияси пайтида ҳам кундалик фаолиятини давом эттиради.

    Коронавирусга қарши эмлаш COVID-19 эпидемиологик кўрсаткичларини мавсумий грипп кўрсаткичларига яқинлаштириши керак. Исроил бунга аллақачон эришди, мамлакат вакцинация бўйича йирик давлатлар орасида етакчи. Тўлиқ эмланган одамлар орасида Исроилда вирус туфайли касалхонага ётқизилиш частотаси кунига ҳар 100 минг кишидан 0,3 ўлим даражаси эса барча ёш тоифаларида ҳар 100 минг кишидан 0,1 ни ташкил этмоқда (эмланмаганлар орасида вафот этганлар ва касалланиш ҳолатлари сони нисбатлари анча каттароқ). 2018—2019 йилларда Қўшма Штатларда грипп туфайли касалхонага ётқизиш ва ўлим даражаси кунига мос равишда ҳар 100 минг кишига 0,4 ва 0,03 дан тўғри келган. 2017-2018 йиллардаги гриппнинг оғир эпидемиялари пайтида бу кўрсаткичлар мос равишда 0,67 ва 0,05 ни ташкил этган. Сингапурда аллақачон 40 фоиз аҳоли эмлаган ва ёз охирига келиб ушбу улушни бутун аҳолининг учдан икки қисмига етказиш ният қилинган.

    Аммо вирус бошқа мамлакатларда тарқалиб, ​​мутацияга учрар экан, кенг миқёсли эмлашнинг ўзи етарли бўлмайди: гуллаб-яшнаган мамлакат ичида ҳам ҳар доим касаллик гуруҳларининг авж олиш хавфи мавжуд. Шу сабабли Сингапур баҳорда оролда пайдо бўлган дельта варианти туфайли фуқаролар учун баъзи чекловлар билан «юқори даражали шайлик» режимини жорий этишга мажбур бўлганди.

    Сингапур ҳукуматининг вазифаси эпидемияни «одатийлик»ни бузмайдиган тарзда бартараф этиш йўлини топишдир. Одамлар бемалол ишлай олиши, ҳаётдан завқланиши, байрамларни нишонлаши, оммавий ва спорт тадбирларига йиғилиши керак; мамлакатга сайёҳлар, чет эллик ишчилар ва ишбилармонлар кира олиши лозим, Сингапур вазирлари ўз олдига шундай мақсад қўйди.

    Сингапурликлар очиқ осмон остидаги кинотеатрда спектаклни масофа сақлаб томоша қилмоқда

    Сингапурликлар очиқ осмон остидаги кинотеатрда спектаклни масофа сақлаб томоша қилмоқда
    Фото: Reuters

    Бунга қандай эришиш мумкин?

    Вазирларнинг таъкидлашича, «янги нормал ҳаёт»га ўтиш қуйидагича бўлади:

    • Коронавирус юқтирган одам эмланган бўлса, уй шароитида соғайиб кетиши мумкин, чунки вакцинациядан кейин симптомлар, асосан, енгил кечади. Агар касалланган одамнинг атрофидагилар ҳам эмланса, вирус юқтириш хавфи паст бўлади.
    • Эҳтимол, қайта эмланиш талаб этилади, булар — режали йиллик ҳамда вируснинг янги вариантларига қарши махсус вакциналар бўлади.
    • Орол расмийлари оммавий ПЗР-тестларига ортиқ суяниб қолмайди. Узоқ вақтни оладиган ва ёқимсиз тестлар ўрнига аҳоли мунтазам равишда (том маънода ҳар куни) тезкор тестлардан фойдаланиши мумкин бўлади. Оғриқли бурун суртмаларини талаб қилмайдиган «бир дақиқали» тестлар ҳамма жойда — корхонанинг назорат пунктидан тортиб то оммавий тадбирлар, ресторан ёки дорихона кассаси яқинидаги кириш жойларигача бепул ташкил қилинади. Худди шу тестлар ёрдамида оролга кираётганларнинг ҳаммаси текширилади. Натижа ижобий чиққан тақдирда инфекцияга чалинган одам изоляцияга олиниб, ташхис ПЗР-тести ёрдамида қайта текширилади.
    • Дастлабки пайтларда вирусга чалинганлар билан алоқада бўлган кишиларни кузатиб бориш керак бўлади. Шунингдек, ушбу кишилар билан алоқада бўлганларни ҳам кузатиш лозим: вирус юқтирган одамнинг аломатлар пайдо бўлишидан олдин ҳам коронавирусни ёя бошлаши ҳисобга олинса, бу жуда зарур. Сингапур аллақачон алоқаларни кузатиб бориш тизимига эга, хусусан, бу мобил телефонлар орқали амалга оширилади. (Касалланганларнинг қариндошлари учун TraceTogether, улар билан битта оммавий тадбирда иштирок этиши мумкин бўлганларни кузатиш учун SafeEntry тизимлари мавжуд).
    • Карантин қоидалари юмшатилиши керак: тезкор тестлардан фойдаланиб фуқаролар текширилганидан сўнг, тест натижаси салбий чиққанларнинг барчаси мажбурий изоляциядан озод қилиниши керак.
    • Инфекцияга чалинган одамни кузатиб бориш аста-секин тўхтайди. «Биз натижаларга эътибор қаратамиз», — деб ёзади вазирлар: қанча одам симптомларни бошдан кечиргани, қанчаси реанимация бўлимида экани, қанчаси интубация қилиниши кераклиги ва ҳоказолар ҳақида статистик маълумотлар сақланиб қолади. Грипп билан касалланганлар сонини ҳеч ким кузатиб бормайди-ку, фақат соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган юкни кузатиш муҳим.
    • Барча чекловлар аста-секин бекор қилинади, йирик йиғин ва тадбирлар қайта тикланади. Корхоналар ўзларининг фаолиятига янги карантин тўсқинлик қилмаслигига ишонч ҳосил қилади.
    • Сингапурликлар яна эркин саёҳат қилиши мумкин бўлади, ҳеч бўлмаганда вирусни эндемик ҳолатга келтирган давлатларга. Мамлакатга ташриф буюрувчилар, айниқса, эмланганлар, тезкор тест натижалари салбий бўлган тақдирда карантиндан ўтиши шарт бўлмайди
    Узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин бўлган ягона чеклов — вирус симптомлари бор одамларнинг ўзини изоляцияга олиши бўлади, шунда ҳам тест натижалари чиққунга қадар бир муддат, холос.

    Мавзуга доир: АҚШ аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи эмланди, айрим штатларда чекловлар бутунлай олиб ташланди. Мамлакат коронавирусдан кейинги ҳаётга қандай ўтмоқда? (фото)

    29.06.2021, 21:26   Изоҳ (0)   59515
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инқилобий республиканинг монархиялар устидан ғалабаси. Флёрюс жанги ҳақида

    29.06.2021, 19:56

    Хитой вакцинаси болаларда синалди, Россияда COVID-вакцина туфайли ҳеч ким вафот этмаган, Грузияда дельта штамм аниқланди. Коронахабарлар

    29.06.2021, 18:10

    АҚШда COVID-19’ни аниқловчи ниқоб яратилди

    29.06.2021, 17:56

    Чехия Россиядан Врбетицадаги портлашлар учун 25,5 миллион евро талаб қилди

    29.06.2021, 16:35

    Саудия шаҳзодаси хоинликда айбланиб, ўлимга маҳкум этилди

    29.06.2021, 15:26

    Ҳиндистонда 3 мингдан ортиқ киши «қора замбуруғ»дан вафот этди

    29.06.2021, 12:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Эроннинг учта ядровий объектига зарба берди

    Дунё | 22 июн, 09:20

    Ўзбекистонда давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

    Ўзбекистон | 22 июн, 09:05

    Трамп “Америка овози”нинг 639 нафар мухбирини ишдан бўшатди

    Дунё | 21 июн, 23:50

    ФВВ аҳолига соат 10:00 дан 17:00 гача тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 23:30

    Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 21 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Мамелоди Сандаунс” — “Боруссия Дортмунд” баҳсида еттита гол урилди

    Спорт | 21 июн, 23:00

    Фарғона аэропортида танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс тўхтатилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 22:50

    Панамада фавқулодда ҳолат эълон қилди

    Дунё | 21 июн, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.