Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

25 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Фото: Сенат матбуот хизмати

Муҳокамалардан сўнг сенаторлар янги қўмита тузилишини маъқуллади. Сенатор Фарҳод Боқиев ушбу қўмита раисининг ўринбосари этиб сайланди.

Қўмита давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириб боради ва бу борада доимий назоратни амалга оширади.

Фарҳод Боқиев — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган, 2020 йилнинг 17 январида Сенат аъзолигига сайланган.

Эндиликда Сенат таркибидаги қўмиталар сони 10 тага етди, бунга қадар 9 та қўмита мавжуд эди:

  • Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси;
  • Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси;
  • Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси;
  • Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси;
  • Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси;
  • Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси;
  • Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси;
  • Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси;
  • Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи мажлисида Тошкент вилояти чегараларини ўзгартириш ва оқава сув муаммоси каби масалалар кўриб чиқилади. Бундан ташқари, «Расмий статистика тўғрисида»ги, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги, «Судлар тўғрисида»ги, «‘Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «‘2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда вояга етмаган бола бошқарувидаги Matiz ҳаракатсиз турган Ladа билан тўқнашди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 4 июнь куни ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади