Италиянинг Lamborghini компанияси Culti Milano парфюмера бренди билан ҳамкорликда уй учун мўлжалланган «эксклюзив, замонавий ва энергияга бой» атирни яратди, деб хабар беради Motor.
Lamborghini компанияси Италиянинг Culti Milano парфюмера бренди билан биргаликда иккала бренднинг ҳам энг яхши жиҳатларини ўзида бирлаштирган атирни яратди. Мазкур атир аввалига майин цитрус новдалари каби, кейинроқ эса грейпфрут, аччиқ апельсин, бергамот, ветивер (бошоқли ўсимлик), кедр ҳамда сандал дарахти каби ифор таратади. Оригинал дизайнга эга флакон Lamborghini палитрасидаги Bronzo Zenas хира рангига бўялган бўлиб, 500, 1000 ва 2700 миллилитрли ҳажмда сотувга чиқади.
Логотипар трафарет босма усулида, пилиг эса хонада ифорнинг тенг таралишини таъминлайдиган оқ техник толадан ишланган. Уй учун мўлжалланган мазкур атирни ҳозирда Сант-Агата Болоньезедаги Lamborghini дўконлари ҳамда Culti’нинг Милан, Турин, Форте-дей-Марми, Рим, Неапол ва Бари шаҳарларида харид қилиш мумкин. Ҳозирча ушбу парфюм нархи эълон қилинмаган.
Аввалроқ Италиянинг суперкарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Lamborghini компанияси ўз заводи ҳудудига бир неча юз минг асаларига мўлжалланган уяларни жойлаштиргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)