Андижон шаҳрида танишини ўткир тиғли жисм билан жароҳатлаган шахс қамоққа олинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 24 май куни соат 19:30 ларда фуқаро И.И. Андижон шаҳар «Бунёдкор» МФЙ жойлашган хонадонларнинг бирида ўзига олдиндан таниш бўлган О.А. билан ўзаро жанжаллашиб, унинг бел ва томоқ қисмига ўткир тиғли жисм билан зарба берган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, О.А.га чап бел соҳасига 1,5 сантиметр кирган, бўйин даҳан ости соҳасида ўткир жисм билан кесилган, санчилган жароҳати; баданида қонталаш ва шилинмалар каби соғлиқни узоқ муддатга бузилишига олиб келган ўртача оғир тан жароҳати етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.И.га нисбатан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «м» банди (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши бўйича гумонланувчига айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бундан аввал Бухорода хотини томонидан темир каравотга боғлаб қўйилган маст эркак вафот этгани, Самарқандда танишини мих билан ўлдирган йигит видеосини тарқатган шахс 7 суткага қамалгани ҳамда Фарғонада танишини 21 марта пичоқ уриб ўлдирган эркак 19 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)