• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Ryanair самолётига боғлиқ воқеа сабабли Беларусь билан авиақатновларни тўхтатади ва санкциялар киритади

    АҚШ 23 майда Ryanair самолёти билан бўлган воқеа сабабли Беларусь билан ҳаво қатнови бўйича икки томонлама келишувни тўхтатади ва Беларусь давлат корхоналарига қарши санкцияларни янгилайди, дейилади Оқ уй вакили Жен Псакининг баёнотида.

    Фото: dpa international

    Фото: dpa international

    Вашингтон 2019 йил 3 декабрда Беларусь билан имзоланган икки мамлакат авиакомпанияларига ўзаро парвозларни амалга оширишга имкон берувчи Ҳаво хизматлари тўғрисидаги шартномани вақтинча бекор қилишга қарор қилди. Шунингдек, АҚШ фуқароларга Беларусга саёҳат қилмаслик бўйича тавсияларнинг тўртинчи — энг юқори даражасини эълон қилди.

    Бундан ташқари, АҚШ Беларуснинг тўққизта давлат корхоналарига нисбатан аввалроқ бекор қилинган санкцияларни қайта тиклайди. Америкаликларга улар билан битим тузишга ёки уларнинг манфаатлари йўлида ҳаракат қилишга рухсат берилмайди, деб маълум қилди Оқ уй.

    Шу билан бирга, АҚШ Европа Иттифоқи ва бошқа ҳамкорлари билан Беларуснинг асосий сиёсатчиларига қарши инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳамда коррупция, август ойидаги сайловлар ва 23 май воқеаларини сохталаштириш билан боғлиқ бўлган мақсадли санкциялар рўйхатини ишлаб чиқмоқда, дейилади баёнотда.

    Шунингдек, Молия вазирлиги Беларусь раҳбарияти ҳамда «коррупция, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва демократияга қарши ҳужумларни қўллаб-қувватлайдиганларга» нисбатан санкциялар қўллаш бўйича АҚШга кенгайтирилган ваколатларни берувчи фармонни ишлаб чиқмоқда.

    Оқ уй Ryanair самолёти билан бўлган ҳодисани қоралашини такрорлади ва Беларусь президенти Александр Лукашенкони ушбу воқеа юзасидан халқаро текширув ўтказишга, сиёсий маҳбусларни озод қилишга, мухолифат билан мулоқотга киришишга чақирди.

    Афинадан Вильнюсга йўл олган Ryanair самолёти бортида бомба борлиги ҳақида Минскдан хабар олингач, экипаж Беларусь пойтахтига қўнган. Текширувлардан кейин самолёт бортидан ҳеч қандай хавфли нарса топилмаган.

    Ушбу рейсда Беларусда террорчи деб эълон қилинган Nexta Telegram-каналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич ва унинг қаллиғи россиялик Софя Сапега бўлган. Улар рейсдан туширилиб, икки ой муддатга ҳибсга олинган.

    Беларусда Протасевичга қарши тартибсизликларни ташкил этиш бўйича жиноий иш очилди.

    Ғарб ушбу ҳодисани кескин қоралади. Баъзи Европа давлатлари Беларуснинг «Belavia» давлат компаниясига берилган парвоз рухсатномаларини бекор қилишга, шунингдек, баъзи авиакомпаниялар Беларуснинг ҳаво майдонига бойкот беришга қарор қилди.

    Маълумот учун, АҚШ президенти Жо Байден ўз маъмуриятига Минскда Ryanair самолётининг фавқулодда қўниши ва Nexta Telegram-канали асосчиларидан бири ҳибсга олинишида иштирок этган одамларни жавобгарликка тортиш чораларини ишлаб чиқишни буюрди. Байден Беларусдаги Ryanair самолёти билан боғлиқ вазиятни «халқаро меъёрларга тўғридан-тўғри ҳақорат» деб атади.

    Ўз навбатида, Европа Кенгаши Ryanair самолётининг Беларусга мажбуран қўниши ҳамда мухолиф журналист Протасевич ва унинг севгилиси София Сапеганинг ҳибсга олинишини қораламоқда. Баёнотга кўра, Европа Кенгаши Европа Иттифоқи авиакомпанияларини Беларусь ҳудуди устидан ўтувчи парвозлардан воз кечишга чақирди, шунингдек, иттифоққа аъзо давлатлар ҳукуматларига Беларусь авиакомпанияларининг иттифоққа парвозларини тақиқлаш ҳамда Беларусь ҳукуматига қарши янги санкцияларни жорий этиш тўғрисида кўрсатма берди.

    Юзага келаётган кенг кўламли норозиликларга жавобан Беларусь президенти Александр Лукашенко Ryanair самолётининг фавқулодда Минскка қўниши ҳамда Nexta Telegram-каналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич ҳибсга олиниши билан боғлиқ ҳодисада қонун доирасида ҳаракат қилганини таъкидлади. «Самолёт БелАЭС яқинида ортга қайтарилган. Агар тўсатдан атом электр станциясининг хавфсизлик тизимлари тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилганда, нима бўларди? Мен барча халқаро қоидаларга мувофиқ одамларни ҳимоя қилиб, қонуний ҳаракат қилдим», — деди президент.

    Беларусь расмийларининг маълум қилишича, Ryanair рейси бортида бомба борлиги ҳақида Минск аэропортига Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати номидан юборилган хабар келиб тушган. ҲАМАС ўзининг бу хабарга алоқаси йўқлигини айтди.

    Мавзуга доир:

    • Ryanair рейсининг Минскка мажбурий қўндирилишидан сўнг қайси давлатлар ва авиакомпаниялар Беларусь ҳаво майдонини бойкот қилмоқда?
    • АҚШ давлат котиби Беларусдан Нехта портали собиқ раҳбарини озодликка чиқаришни талаб қилди
    • Беларусь ҳукумати Ryanair самолётига бомба ўрнатилгани ҳақидаги хатни ўқиб эшиттирди. Уни портлатиш билан гўёки ҲАМАС ҳаракати таҳдид қилган

    29.05.2021, 19:33   Изоҳ (0)   13346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Forbes Telegram асосчиси Павел Дуровнинг фарзандларини илк бор энг бой меросхўрлар рейтингига киритди

    29.05.2021, 15:34

    Малида ҳарбий тўнтариш етакчиси ўзини мамлакат президенти деб эълон қилди

    29.05.2021, 11:33

    Ҳиндистонда коронавируснинг янги штамми аниқланди, Францияда COVID-19’га қарши эмланиш мажбурий бўлиши мумкин, Аргентинада бир кунда рекорд даражада кўп одам касал...

    28.05.2021, 18:08

    Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти Ryanair самолётининг Минскка мажбурий қўниши юзасидан текширув ўтказади

    28.05.2021, 17:34

    Песков: «Путин Лукашенкодан кечирим сўрамаган»

    28.05.2021, 15:34

    Туркия кенг кўламли денгиз машғулотларини ўтказмоқда (фото ва видео)

    28.05.2021, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.