Франциянинг дунёга машҳур Dior бренди қимматбаҳо тошлар билан қопланган Grand Bal Parure Tropicale соатларини тақдим қилди.
Заргарлар соат устида ишлаш давомида жаннат қушларнинг патидан илҳомланган. Корпусининг диаметри 36 миллиметрни ташкил қиладиган мазкур аксессуар оқ олтиндан ишланиб, шаффоф бриллиантлар билан қопланган.
Циферблатдаги ёқут, аметист ва зумрад тошлар соатни янада ўзига хос кўринишга эга бўлишига ҳисса қўшган. Grand Bal Parure Tropicale’нинг ичига қуввати 42 соатга етадиган Dior Inversé 11 ½ механизми ўрнатилган.
Изоҳ (0)