Сесилия Блумдал исмли швециялик қиз TikTok’даги саҳифасига Шимолий қутбдан минг километр узоқликда жойлашган Шписберген архипелагининг маъмурий маркази — Лонгйир шаҳридаги ҳаёти ҳақида видеоларни жойлаштириши билан танилган, деб хабар беради Esquire.
Кунларнинг бирида Блумдал уйи яқинида жойлашган Оливия исмли дугонасига посилка юбориши керак бўлган. Бироқ қиз иссиқ уйини бир неча дақиқага бўлса ҳам тарк этишни истамаган. Шунда у посилкани Грим лақабли итининг бўйинбоғига бойлаб, уни юборишга қарор қилган. «Ташқарида шамол йўқ, шу сабабли Оливия унинг лақабини айтиб чақириши мумкин ва у эшитади», — дея ўйлаган Блумдал.
Грим, албатта, бекасининг топшириғини бажармай қўймаган, бироқ аввалига у йўлида учраган қушни «зиёрат» қилган. Оливия посилкани қўлга киритгач, итнинг эгаси уни яна чақириб олган. У маршрутни бироз ўзгартирган, бироқ уйига қайтиб келган ва бажарган мураккаб иши учун тегишли ширинликни олган.
Блумдал Гримга яқиндан буён эгалик қилади. 17 апрель куни Гримнинг 6-туғилган куни муносабати билан ўтказилган базмда қизнинг дугоналаридан бири ит ва унинг барча ҳужжатларини унга совға қилган. Блумдал бундан жуда хурсанд бўлган, қизнинг сўзларига кўра, улар Грим билан танишганининг биринчи кундаёқ бир-бирига меҳри тушган. Дўстлар биргаликда хайкинг билан шуғулланган, «снегоход»ларда ҳаракатланган ва Швеция бўйлаб саёҳатга ҳам чиққан.
Аввалроқ Англияда почталён мушук ўз эгаларига карантин мазмунли ўтишини таъминлагани тўғрисида хабар берилганди. У қўшниларни дўстлаштириб қўйиб, турли тавсия ва рецептларни ташиган.
Изоҳ (0)