• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада эр рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда унинг ўзи ИИБга хабар берди

    Фарғона вилоятининг Риштон туманида рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган эр қотиллик ҳақида ўзи ИИБга бориб айтди. Бу ҳақда «Дарё» сўровига асосан Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

    Риштон туман ИИБ навбатчилик қисмига 16 май куни соат 23:30 ларда фуқаро Ш.М. келиб, турмуш ўртоғи С.М.ни қасддан ўлдирганини маълум қилган. Мазкур хабарга асосан вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари ва туман прокурори раҳбарлигидаги тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи суд-тиббий ва криминалистик экспертлар иштирокида кўздан кечирилиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

    Аниқланишича, фуқаро Ш.М. турмуш ўртоғи С.М. билан 2019 йилнинг декабрь ойидан буён бирга яшамасдан, унинг Достон исмли таниши билан ишқий муносабатда бўлиб юрганидан низолашиб келган.

    16 май куни соат 23:00 ларда турмуш ўртоғи С.М. билан 2018 йилда туғилган ўғлини даволатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасига келган. Сўнг шифохонанинг кириш қисмидаги ҳожатхона томонга биргаликда ўтиб, эр рашк туфайли олдиндан ўйлаб қўйган қасд олиш режасини амалга ошириш мақсадида ўнг оёқ қисмига боғлаб олган ошхона пичоғини олиб, турмуш ўртоғининг бўйин қисмини икки маротаба пичоқ билан кесиб, орқа курак қисмига икки маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.

    Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, аёлнинг ўлимига бўйин аъзоларининг чуқур санчилиб-кесилган жароҳатлари, бўйин-қон томирлари, мушаклари ва пайларининг бўйин умуртқасигача кесилиши, кўкрак қафасининг орқа юзаси юқори қисмидаги плевра бўшлиғига тешиб ўтувчи санчилиб-кесилган жароҳатлари натижасидаги ўткир қон йўқотиш сабаб бўлган.

    Ҳолат юзасидан 17 май куни Риштон туман прокуратураси томонидан Ш.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. 18 май куни унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Маълум қилишича, вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши тергови устидан назорат ўрнатилган бўлиб, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади.

    Мавзуга доир:

    • Бухорода хотинини пичоқлашга уринган эр қўлга олинди. У қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда
    • Жиззахда эр Telegram’даги ёзишмалари сабаб хотинини бўйнидан пичоқлаб ўлдирди
    • Фарғонада эр Туркияга кетмоқчи бўлган хотинини рашк сабаб ўлдириб қўйди

    18.05.2021, 22:34   Изоҳ (0)   40440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга миллион дозадан иборат ўзбек—хитой вакцинасининг учинчи партияси олиб келинди

    18.05.2021, 22:22

    Шавкат Мирзиёев: «1 октябрга қадар ҳудудларга мингта Volkswagen Caddy русумли тез тиббий ёрдам машиналари етказилади»

    18.05.2021, 21:45

    Шавкат Мирзиёев: «Тиббиёт соҳасидаги дарсликларнинг аксарияти халқаро стандартларга умуман жавоб бермайди»

    18.05.2021, 21:31

    Шавкат Мирзиёев: «Вилоятларда перинатал ва скрининг марказлари ягона кластер сифатида бирлаштирилади»

    18.05.2021, 21:22

    Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистоннинг 26 та туманида соғлом турмуш тарзига амал қилмайдиган ва нотўғри овқатланадиган 352 минг нафар болалар аниқланган»

    18.05.2021, 21:12

    Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки президентининг ўринбосари Анна Берде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    18.05.2021, 20:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34

    Суперлига. “Нефтчи” “Навбаҳор”дан, “Динамо” “ОКМК”дан устун келди

    Спорт | 16 август, 21:26

    “Бемби: ўрмон даҳшати”. 2025 йил ёзида премераси бўлган триллерлар

    Кино | 16 август, 20:59

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.