Ўзбекистонда 12 май куни яна 359 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бу кўрсаткич 11 май куни 395 нафар, 10 май куни 313 нафарни, 9 май куни 362 нафарни ташкил этганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 7 нафари Андижон вилоятида,
- 6 нафари Бухоро вилоятида,
- 4 нафари Жиззах вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 65 нафари Самарқанд вилоятида,
- 7 нафари Сирдарё вилоятида,
- 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 15 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 63 нафари Тошкент вилоятида,
- 163 нафари Тошкент шаҳрида
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Қорақалпоғистонда 3 нафар, Андижонда 30 нафар, Бухорода 5 нафар, Жиззахда 14 нафар, Қашқадарёда 13 нафар, Навоийда 4 нафар, Самарқандда 64 нафар, Сирдарёда 6 нафар, Сухондарёда 2 нафар, Фарғонада 12 нафар, Хоразмда 12 нафар, Тошкент вилоятида 41 нафар, Тошкент шаҳрида 119 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 91 301 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 667 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3858 нафар бемор даволаняпти.
Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги барча таълим муассасаларига жорий этилган карантин яна 14 кунга узайтирилгани, Ўзбекистондан Ҳиндистон ва Туркияга амалга ошириладиган авиақатновлар учун вақтинчалик чекловлар ўрнатилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)