«Манчестер Сити» Англия Премьер Лигасининг 2020/21 йилги мавсуми ғолибига айланди.
«Шаҳарликлар» ҳужумчиси Серхио Агуэро жамоа сафида 15-совринини қўлга киритди. Шу тариқа аргентиналик футболчи клуб тарихидаги энг совриндор футболчига айланди.
Бу борада 32 ёшли футболчи Давид Сильванинг рекордини (14 та соврин) янгилади.
Агуэро «Манчестер Сити» билан беш марта АПЛ, бир марта Англия Кубоги, олти бор Лига Кубоги ва уч марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.
Агуэро Премьер Лига жорий мавсумида 11 та ўйин ўтказиб, иккита гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)