«Манчестер Сити» клуби Англия Премьер Лигасининг 2020/21 йилги мавсуми чемпионига айланди.
«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 36-турида «Лестер»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг Пеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа мусобақа ғолибига айланди. Мавсум тугашига икки тур қолганида «шаҳарликлар» энг яқин таъқибчиси — «Манчестер Юнайтед»дан 10 очкога илгарилаб кетган. Айни пайтда «Сити»нинг ҳисобида 80, «Юнайтед»да эса 70 очко мавжуд. 3-поғонадаги «Лестер» 66 очкога эга.
Қайд этиш жоиз, Манчестер клуби сўнгги тўрт йил ичида учинчи марта АПЛ ғолиблигини қўлга киритди. Жамоа учун бу Англия Премьер Лигасидаги еттинчи ғалаба бўлди. Бунгача «шаҳарликлар» 1936/37, 1967/68, 2011/12, 2013/14, 2017/18 ва 2018/19 йилги мавсумларда чемпионликни тантана қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)