Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 36-турида «Манчестер Юнайтед» 11 май, сешанба куни «Лестер» билан баҳс юритди.
10-дақиқада Люк Томас «тулки»ларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Мэйсон Гринвуд мувозанатни тиклашга эришди. Аммо Чаглар Суюнжу 66-дақиқада ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа мазкур ўйиндаги ғалаба эвазига «Лестер» «Манчестер Сити»нинг чемпион бўлишига замин яратиб берди. Иккинчи ўриндаги «Манчестер Юнайтед» энди ҳеч қанақасига «шаҳарликлар»га етиб ололмайди. Мусобақа тугашига яна икки тур қолган.
АПЛ
36-тур баҳси
11 май, сешанба
«Манчестер Юнайтед» – «Лестер» 1:2
Голлар: 0:1 – 10 Томас, 1:1 – 15 Гринвуд, 1:2 – 66 Суюнжу.«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Туанзебе, Байи, Уильямс, Теллес, Мата, Матич, ван де Бек, Эланга (Рэшфорд, 66), Гринвуд (Кавани, 66), Диалло (Бруну Фернандеш, 78).
«Лестер»: Шмейхель, Кастань, Фофана, Суюнжу, Томас, Ндиди, Тилеманс, Олбрайтон, Перес (Мэддисон, 65), Варди (Чоудури, 80), Иҳеаначо.
Изоҳ (0)