УЕФА Европа Суперлигасида қатнашмоқчи бўлган, аммо турнирдан чиқиб кетган тўққизта клуб билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.
Аммо тўққизта клуб орасида Суперлига асосчилари қаторида бўлган «Реал», «Ювентус» ва «Барселона» йўқ.
Ушбу ҳолат юзасидан УЕФА Суперлигадан чиқишни рад этган клубларга нисбатан зарур деб ҳисоблаган ҳар қандай чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини маълум қилди. Қайд этилишича, иш кечиктирилмаган ҳолда УЕФАнинг ваколатли интизомий органларига юборилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 18 апрель куни 12 клуб бошчилигида Европа Суперлигасига асос солинганди. Орадан икки кун ўтиб қатор клублар бирин-кетин лойиҳани тарк эта бошлади ва Суперлига лойиҳаси вақтинча тўхтатилди. Айни дамда фақат «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» лойиҳадан воз кечмаган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)