• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шерзод Шерматов синфларда ўқувчилар кўплиги ва дарслар икки сменада ўтилаётгани сабабларини айтди

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида Ўзбекистондаги мактабларда синфларнинг тўлалиги ва дарслар икки сменада олиб борилаётгани сабабларини санаб ўтди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Биринчи сабаб — аҳоли сонининг сезиларли даражада ўсиши. 1991 йилдан 2020 йилга қадар Ўзбекистон аҳолиси 16 миллион кишига кўпайган, бу кўрсаткич Тожикистонда 4 миллион, Озарбайжонда 2,8 миллион, Қозоғистонда 2,3 миллион, Туркманистонда 2,2 миллион, Қирғизистонда 2,1 миллион нафарни ташкил этган.

    Иккинчи сабаб сифатида вазир 2010 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда 9 йиллик таълимга ўтилганини кўрсатган. Шу вақт ичида 1500 га яқин коллеж ва лицейлар қурилган.

    Вазирнинг сўзларига кўра, 11 йиллик таълим қайтгач, 400 га яқин лицей ва коллежлар мактабга айлантирилди. «Ҳаммасининг ҳам айлантирилмаганининг сабаблари бор. Биринчидан, ҳаммаси ҳам мактаб учун қулай жойда жойлашмаган, иккинчидан, олий таълимни ҳам ривожлантиришга ҳаракат қилинди. Шунингдек, у ерда касб-ҳунар мактабларини ташкил этиш масаласи ҳам қўйилди», — деган у.

    Шерзод Шерматов 10 йил давомида жуда кўп мактаблар бинолари қуввати камайгани сабабли бошқа идораларга фойдаланиш учун бериб юборилганини таъкидлаган. Бу 9 йиллик мактаб таълимининг жорий этилиши ҳамда лицей ва коллежлар ташкил этилиши даврига тўғри келган.

    Вазир келтирган маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатда ўқувчилар сони (6,24 миллион нафар) мактаблар лойиҳавий қувватидан (5,06 миллион) сезиларли даражада ошиб кетган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Шунинг ҳисобига ҳам мактабларимизнинг 70 фоиздан ортиғи икки сменада ишлайди. Ҳамма бир сменада бўлсин, деб айтишга ҳаракат қилади. Бу осон эмас, бунга жуда катта ресурс талаб қилинади. Келгуси йилларга прогноз қиладиган бўлсак, ҳозирги шу тенденция бўйича кетса, орадаги бу фарқ катталашиб бораверади ва ўқувчи сони билан ўқувчи ўрни ўртасидаги фарқ ҳозир бир миллион бўлса, 2025 йилга келиб 2 миллионга чиқиши мумкин. Бу дегани, мактаблар сиғимидаги ҳолат жуда қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин», — деган Шерзод Шерматов.

    Вазирнинг таъкидлашича, 2018—2020 йилларда 2615 та мактабни реконструкция қилиш ва қуриш учун 2016 йилга ва ўтган йилларга нисбатан 3−4 баравар кўп маблағ ажратилган. 2021 йилда инвестиция дастури доирасида 689 та мактабни таъмирлаш, 23 тасини қуриш режалаштирилган.

    «Шу билан биргаликда, аҳолининг ўсиши ва йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар ҳисобига 3000 дан ортиқ таъмирталаб мактаб бор (135 тасини қуриш, 1177 тасини реконструкция қилиш, 1695 тасини капитал таъмирлаш керак). Уларнинг ёнига спорт зали, ошхонаси, буржуй печкаси, атрофини ўраши каби муаммоларни қўшсак, тахминан 36 триллион сўм (Марказий банкнинг 4 майдаги курси билан 3,5 миллиард доллар) маблағ талаб этилади. Лекин бизнинг бир йиллик инвестиция дастуримиз 2 триллион сўм атрофида маблағ бўлади», — деди у.

    Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, 2018—2020 йилларда Ўзбекистонда 57,7 мингта янги уйлар қурилган бўлса, атиги 56 та янги мактаб бунёд этилган, яна 158 та мактаб қуриш талаб этилади.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Вазир депутатлардан давлат бюджетини тасдиқлашда мактабларни реконструкция қилиш ва қуриш учун ажратиладиган маблағларни, шу жумладан, маҳаллий бюджетлар даражасида кўпайтиришни сўради.

    ХТВ раҳбари Президентнинг 2020 йил 6 ноябрдаги қарорида янги массивларда тижорат лойиҳалари асосида қурилаётган ҳар бир хонадонда 1,5 ўқувчи ўрнига мос мактаб қуриш мажбурияти кўзда тутилганини эслатиб ўтган. Шерзод Шерматов мазкур меъёрни Шаҳарсозлик кодексига киритишни таклиф қилди.

    «Масалан, биргина Самарқанднинг Мотруд мавзесини олиб қарайдиган бўлсак, у ерда жуда кўп хонадон қурилди. Лекин у хонадонларга биттагина 1680 талик мактаб қурдик. Ҳозир у ерга яна тўртта қуришимиз керак. Агарда шу тўртта мактабни Самарқандга қурамиз, дейдиган бўлсак, бу йилги бутун ‘инвестка’миз шунинг ўзига кетиб қолади. Бу Самарқанднинг қолган 1200 та мактабига қўшимча ҳеч қанча маблағ ажратиш имконияти бўлмай қолади, дегани», — дея изоҳ берган у.

    ХТВ раҳбари мактабларни қуриш ва таъмирлашга ҳомийлик ёрдамларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтган.

    Мавзуга доир:

    • «Мактаблардаги муаммоларни юзимизга солиш ўрнига ёрдам берадиган раҳбарлар кўпаяверсин» — Шерзод Шерматов
    • Халқ таълими вазири мактабларга шароит яратишда кўп масала ҳокимларга боғлиқ эканини айтди
    • Шерзод Шерматов: Инновация ҳақида гапиришдан олдин мактаблардаги ичимлик суви муаммосини ҳал қилишимиз керак

    04.05.2021, 21:12   Изоҳ (0)   17308
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва ЕИК иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

    04.05.2021, 19:48

    Нурафшонда «ақлли шаҳар» ўрнига Business City қурилади

    04.05.2021, 19:12

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерига икки ўринбосар сайланди

    04.05.2021, 18:34

    Меҳнат вазирлиги Олмалиқда аёллар автомобиль йўлини тўсиб қўйишига сабаб бўлган масала юзасидан баёнот берди

    04.05.2021, 17:41

    Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    04.05.2021, 17:24

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    04.05.2021, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.