• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Арманистон парламенти Пашинянни бош вазир лавозимига қайта сайламади

    Арманистон парламенти 3 май куни бўлиб ўтган махсус йиғилишда республика бош вазирлигига ягона номзод бўлган Никол Пашинянни эгаллаб турган лавозимига қайта сайламади, деб ёзмоқда «Интерфакс».

    Никол Пашинян.

    Никол Пашинян.
    Фото: EPA

    «Менинг қадамим» бошқарувчи фракцияси овоз беришда бетараф қолди, «Обод Арманистон» мухолифат партияси мажлисда иштирок этмади, «Ёрқин Арманистон» мухолифатчи партияси эса қарши овоз берди.

    Овоз бериш жараёни парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш мақсадида ташкил этилди.

    Арманистон Конституциясига мувофиқ, бош вазир истеъфога чиққан тақдирда парламент етти кун ичида ушбу лавозимга номзодларни кўрсатади ва сайловлар ўтказилади. Етти кундан кейин янги бош вазир сайланмаган тақдирда янги сайловлар ташкил этилади. Агар у кўпчилик овоз билан қайта сайланмаса, Миллий мажлис қонунга биноан тарқатиб юборилади.

    Арманистон парламенти сайловларининг иккинчи босқичи 2021 йилнинг 10 май куни ўтказилади.

    Парламент тарқатиб юборилгандан кейин мамлакат президенти расман навбатдан ташқари парламент сайловларида овоз бериш санасини белгилайди.

    Сайлов 20 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

    Аввалроқ Никол Пашинян Facebook орқали халққа мурожаат қилиб, истеъфо берганини эълон қилди. Пашиняннинг аниқлик киритишича, 20 июнда бўлиб ўтадиган парламентга навбатдан ташқари сайловларгача у ҳукумат раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи бўлиб туради.

    Эслатиб ўтамиз, Арманистондаги сиёсий инқироз ҳамда Пашиняннинг истеъфосини талаб қилувчи норозилик намойишлари 2020 йил 10 ноябрда ҳукуматнинг Россия ва Озарбайжон раҳбарлари билан Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот имзолангандан сўнг бошланди. Ушбу шартномага биноан Боку Қорабоғ ҳудудининг бир қисми устидан назоратни қўлга киритди. Пашиняннинг сиёсий мухолифлари ва оппозиция тарафдорлари сулҳ шартларидан норози бўлиб, бош вазирни Озарбайжонга таслим бўлган ва ўз халқига хиёнат қилганликда айблади. Олимлар, маданият арбоблари, барча католик арманлар роҳиби Гарегин II, Арманистоннинг уч нафар собиқ президенти, шунингдек, Бош штаб қўмондонлиги Пашинянни истеъфога чиқишга чақирди.

    Ички сиёсий инқирозни ҳал қилиш учун Пашинян мамлакатда 20 июнь куни муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишига ва сайловлар ўтказилиши учун апрелда истеъфога чиқишга ваъда берди. «Апрель ойида мен вазифамни тарк этиш учун эмас, балки муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши учун истеъфога чиқаман. Ушбу давр мобайнида мен бош вазир вазифасини бажарувчи сифатида фаолиятимни давом эттираман», —  деди Пашинян. Пашинян Арманистон халқига мурожаат қилар экан, сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланган тақдирда мамлакатга аввалгидан ҳам яхшироқ хизмат қилишга ваъда берди. Агар фуқаролар унинг жамоасини қўллаб-қувватламаса, у ҳолда Пашинян ҳокимиятни топширишга сўз берди.

    Шунингдек, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг мамлакат жанубидаги Агардак шаҳрига ишчи сафари чоғида бир неча юзлаб маҳаллий аҳоли унинг ташрифига қарши норозилик намойиши ўтказган эди.

    03.05.2021, 23:27   Изоҳ (0)   26372
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг рафиқаси коронавирусга қарши эмланди

    03.05.2021, 20:57

    Тожикистон Бош прокуратураси қирғизистонлик ҳарбийларга қарши жиноий иш очди

    03.05.2021, 17:12

    Исроилда аҳолининг 75 фоизи эмланди, Грузияда жамоат транспорти тўхтатиб қўйилди, Греция карантиндан чиқишни бошлади. Коронахабарлар

    03.05.2021, 16:11

    «АҚШ ва Хитой ўртасидаги ҳарбий низодан наф йўқ» — АҚШ давлат котиби

    03.05.2021, 15:34

    Ёниб кетган уйлар, дўконлар ва мактаб. Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадаги вайрон бўлган қишлоғи — суратларда

    03.05.2021, 15:22

    Бангладешда иккита кема тўқнашиб 28 киши, АҚШда қайиқ ағдарилиб, 4 киши ҳалок бўлди

    03.05.2021, 14:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.