Актриса Саида Саидбекова «Яшин ТВ» YouTube каналига берган интервьюсида турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳамда ундан олган энг қимматбаҳо совғалари ҳақида сўзлаб берди.
«Турмуш ўртоғим билан танишишимиз жуда ажойиб бўлган, бу ҳам бир кино десам бўлади. Кўчада танишганмиз. Йигитлар чиройли қизларни кўрса, хушомад қилгиси келади. Менга ҳам гап отган. ‘Қўйинг, мен сиз ўйлаган қизлардан эмасман’, деганман. Лекин қўймай орқамдан уйимгача борганлар. Номеримни берганман, дўст бўламиз, деб. Шундай қилиб, дўстона гаплашиб юрдик. Турмуш ўртоғим жуда рашкчи, қаттиққўл инсон. Буёғига қаттиқ ушладилар. Совчи жўнатиб, тўйимиз ҳам тезда бўлиб кетди. Тўйдан олдин, ‘Майли сценарийларни бирга ўқиймиз, маъқул келса, фильмларда суратга тушаверасиз’, дегандилар. Лекин тўйдан кейин рашклари янада кучайди, телефон рақамларимни ҳам ўзгартириб ташладим, Telegram’дан ҳам фойдаланмасдим. Instagram саҳифамни яқинда очдим», — дейди актриса турмуш ўртоғи ҳақида гапираркан.
Шунингдек, Саида Саидбекова турмуш ўртоғи томонидан совға қилинган энг қимматбаҳо совғалар бу — Malibu ҳамда Trailblazer автомобиллари эканини ҳам айтиб ўтди.
«Турмуш ўртоғим бизнинг хавфсизлигимиз ҳақида жуда қайғурадилар. ‘Фарзандларинг билан чиққанингда, албатта, Trailblazer’ни ҳайдагин, хавфсиз бўласизлар, кўнглим хотиржам бўлади’, деб айтадилар», — дейди актриса.
Актрисанинг айтишича, турмуш ўртоғи давлат ишида ишлайди.
«Дадажоним сенатор, турмуш ўртоғим давлат ишида, бўлим бошлиғи бўлиб ишлайдилар, ойижоним эса оддий уй бекаси», — дейди актриса.
Изоҳ (0)