• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Чад давлатининг 30 йиллик президенти исёнчилар билан жангда ҳалок бўлди. Шундан кейин ҳарбийлар мамлакат чегараларини ёпиб қўйди

    Мамлакатни 30 йилдан ортиқ бошқарган Чад президенти Идрис Деби Итно исёнчилар билан бўлган жангда ўлдирилди. Бу ҳақда Чад армиясининг давлат телевидениесида берган баёнотига асосланиб, Associated Press хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Хабарга кўра, 68 ёшли Идрис Деби жанг майдонида олган жароҳатлари туфайли вафот этди. Ўтган ҳафта охирида Деби қўшни Ливиядан мамлакатга бостириб кирган исёнчиларга қарши жанг пайтида армияга қўмондонлик қилган. Босқин 11 апрелда, Чадда президент сайловлари ўтказилган куни бошланган. Қўзғолончилар Чад пойтахти Нжамена томон юзлаб километр юрганларидан кейин Деби армияга бошчилик қилиб, жанговор ҳаракатлар бўлган жойга борган. Тўқнашувларда давлат раҳбари жиддий жароҳат олган.

    Чад миллий сайлов комиссиясида Идрис Деби олтинчи муддатга президентликка қайта сайланди. Сайловчиларнинг 79 фоизи Дебини қўллаб-қувватлаган. Ғалаба унга яна олти йил ҳокимиятда қолишига имкон берган. Натижалар эълон қилинганидан бир неча соат ўтгач, ҳарбийлар президент вафот этгани ҳақида хабар берди. Чад армияси вакили генерал Азем Бермандоа Агунанинг айтишича, Деби «жанг майдонида миллат суверенитетини ҳимоя қилиш учун жон берди».

    Президент вафотидан кейин ҳокимиятга келган ҳарбийлар чегараларни ёпиб қўйди. Шунингдек, армия мамлакатда комендантлик соати эълон қилди. Деби вафотидан кейин Чад ҳукумати ва парламенти тарқатиб юборилди. Кейинги 18 ой давомида мамлакатни ҳарбий кенгаш бошқаради. Унга марҳум президентнинг ўғилларидан бири, 37 ёшли генерал, президент гвардияси қўмондони Маҳамат Идрис Деби Итно бошчилик қилади.

    « 18 ойлик ўтиш даври миллий кенгаши Чад аҳолисини республикада тинчлик, хавфсизлик ва тартибни таъминлаш учун барча чоралар кўрилганига ишонтиради», — деди генерал Агуна.

    Идрис Деби Итно Африкада ҳукуматни энг узоқ вақт бошқарган раҳбарлардан бири. У 1990 йилги қўзғолон натижасида ҳокимиятга келган. Унинг ҳукмронлиги даврида мухолифат президентни репрессияда айблаган. Reuters хабарига кўра, 2018 йилда Деби конституциявий ислоҳотни амалга оширган, бу унга 2033 йилгача ҳокимиятда қолишига имкон берганди. Ғарб давлатларида, шу жумладан Францияда, Деби исломий экстремистик гуруҳларга қарши курашда иттифоқдош сифатида кўрилган.

    Аввалроқ Танзаниянинг 61 ёшли президенти Жон Магуфули вафот этган эди. Танзания мухолифати раҳбари Тунду Лиссу президентнинг коронавирус билан касаллангани ва қўшни давлат Кенияда касалхонага ётқизилгани ҳақида айтган. Аммо президент ўлимининг расмий сабаби сифатида юрак билан боғлиқ муаммолар келтирилди.

    Танзания президенти билан видолашиш маросимида юзага келган оломон тиқилинчи оқибатида 45 киши ҳалок бўлиб, 37 киши жароҳат олган.

    Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни қиролича Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп 99 ёшида оламдан ўтди. 18 апрель, якшанба куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси Маликгули Бердимуҳамедов 89 ёшида вафот этди. Шунингдек, америкалик тадбиркор, Adobe асосчиларидан бири 81 ёшли Чарльз Гешке 16 апрель куни вафот этди.

    21.04.2021, 10:58   Изоҳ (0)   47476
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский Путинга Донбассда учрашишни таклиф қилди

    21.04.2021, 10:10

    Путиннинг мурожаати ва норозилик акцияси арафасида Москвадаги Манеж майдонига тўсиқлар ўрнатилди

    21.04.2021, 09:09

    Оксфорд университети коронавирусдан тузалган кўнгиллиларга вирусни қайта юқтиришни бошлайди. Бу касалликка нисбатан иммунитет қандай ишлашини тушуниш учун керак

    21.04.2021, 07:07

    Меркель Путинни шахсий суҳбатлардагина очиқчасига танқид қилишини айтди

    20.04.2021, 23:34

    Россия икки нафар болгариялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

    20.04.2021, 21:18

    Россия Арктикада йирик ҳарбий машғулотларни бошлади

    20.04.2021, 20:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.