АҚШда Hyundai Santa Fe ҳайдовчиси шлагбаумни уриб юбориб, кўтарма кўприкдан сакраб ўтди. Кўнгилсиз ҳодиса 12 апрель куни Флоридада содир бўлган, деб хабар беради Motor.
Америкалик журналистларда бу каби ҳолатга нима сабаб бўлганини аниқлаш имкони бўлмаган — Hyundai ҳайдовчиси таъқибдан қочмаган ва бир қарашда ҳайдовчида йўл ҳаракати қоидаларини бузишга жиддий сабаб бўлмаган. Шунга қарамай Hyundai эгаси Голливуд фильмларидаги каби ҳаракатни реал ҳаётда синаб кўришга қарор қилган.
АҚШ полицияси мазкур ҳолатга қизиқиш билдирган ва қоидабузар автомобиль рақамини топган. Ноқонуний «каскадёр»нинг исми ҳам ҳуқуқ-тартибот органларига маълум. Узоқ ўйланмай амалга оширилган бу каби парвоз оқибатида ҳеч кимга жароҳат етмаган бўлса-да, ҳайдовчи каттагина жаримага тортилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Вест-Дептфор шаҳри фуқароси кўтарилаётган Теренс Нафиз кўпригидан автомобилда унинг уч нафар оила аъзоси билан сакраб ўтганди.
Изоҳ (0)