• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда бузилиши белгиланган ноқонуний уйлар тақдири нима бўлади? Қурилиш вазири жавоб берди

    Қурилиш вазири Ботир Зокиров Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмида белгиланган тартиб-қоидаларга зид равишда қурилган уйларнинг бузилиши ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев маълум қилди.

    Қурилиш вазири Ботир Зокиров.

    Қурилиш вазири Ботир Зокиров.
    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    Вазирнинг таъкидлашича, ЮНЕСКО эътирози бўйича 24 та бино баландлигини қисқартириш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилган. Бироқ бу лойиҳаларни амалга ошириш жуда катта маблағ талаб этади.

    «Баландлиги қисқартирилиши лозим бўлган биноларнинг устини олиб ташлаб бўлмайди. Унинг ҳам ўз технологияси бор. Бинолар диаметри икки метрли махсус олмос пармалар билан кесиб олинади. Махсус пичоқли пармалар билан 85 сантиметр қалинликдаги деворнинг таркибида ғишт, бетон, арматура — нимадан иборат бўлишидан қатъи назар кесиб олинади. Аммо бу нарсалар жуда қиммат туради. Бошқача йўл тутишнинг имкони йўқ. Қуриш осон, бузиш қийин. Гап аслида бу ускунанинг пулида ҳам эмас. Масалан, ноқонуний уй қурганлардан бири ҳозир қамоқда ўтирибди. Қурилган уйларга эса одамлар кўчиб кирган, уларни чиқаришда муаммо бор», — дейди Ботир Зокиров.

    Ботир Зокиров баланд турган уйларни кесиб ташлаш билан ҳам иш битмаслигини маълум қилди.

    «Одамларни кўчага ҳайдаб юбормайсиз-ку?! Бу муаммо ҳозирча бизни тўхтатиб турибди. Бошқа масалалар, таклиф ва лойиҳалар тайёрлаб бўлинган. Ўйлайманки, бунинг ҳам ечими бўлади», — деди вазир.

    «Дарё» мухбирининг қўшимча қилишича, Самарқанд шаҳрида шаҳарсозлик ҳужжатларисиз қурилган объектлар сони 251 тани ташкил этади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 26 июлда вилоятга ташрифи чоғида ушбу ноқонуний объектларни бартараф этиш бўйича топшириқ ҳам берилган.

    Аниқланишича, тўлиқ қуриб битказилган 378 та хонадонли объектнинг 81 та хонадонига уй эгалари кўчиб кирган. Битта хонадоннинг нархи ўртача 180 миллион сўм бўлса, бузиладиган 135 та хонадон нархи 24,5 миллиард сўмни ташкил этади.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манбанинг айтишича, бинонинг 1 ва 2-блокларининг барча ҳужжатлари мавжуд бўлиб, 3—9-блоклари учун ер ажратиш ва қурилишга рухсат бериш бўйича ҳоким қарори чиқарилмаган. Шунингдек, қурилиш фуқаролардан сотиб олинган турар жойларни ўзбошимчалик билан бузиб, бўшаган ер майдонида амалга оширилган. Объект қурилиши учун Маданият вазирлиги, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК билан келишилмаган. Вилоят шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилмаган. Қурилиш назорат инспекциясида рўйхатдан ўтказилмаган ва қурилишни амалга ошириш учун рухсатнома олинмаган.

    Шу сабаб Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан 2019 йилнинг 19 февраль куни ФИБ (Фуқаролик ишлари бўйича) Самарқанд шаҳар судига бинонинг 3—4-блокларининг олти қаватини қолдириб, юқори тўртта қаватини, 5—6-блокларнинг беш қаватини қолдириб, юқори бешта қаватини, 7—8-блокларнинг тўрт қаватини қолдириб, юқори олти қаватини бузиш тўғрисида даъво аризаси киритилган. Бироқ ФИБ Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 27 июлдаги қарори билан бино бузилиши белгиланганлиги сабабли даъво аризаси кўрилмасдан қолдирилган.

    Тадбирда маълум қилинишича, бинонинг юқори қаватларини бузиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқувчи ташкилот «ТашГипрогор» АЖ этиб белгиланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бузиш ишларига 8 миллиард 875 миллион 248 минг 412 сўм сарфланиши ҳисобланган. Бузиш ишларига «Сармоя қурувчи сервис» МЧЖ пудрат ташкилоти этиб бириктирилган.

     Мавзуга доир: Қурилиш вазири Ботир Зокиров: «Трест-12» компаниясига мен ёки оиламнинг умуман алоқаси йўқ

    19.04.2021, 22:33   Изоҳ (0)   38329
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда МИБ ваколатлари профилактика инспекторларига берилмайдиган бўлди

    19.04.2021, 22:08

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаларида коронавирус аниқлангани сабаб ўқув жараёнлари онлайн шаклга ўтказилди

    19.04.2021, 21:59

    Шавкат Мирзиёев Uzbekistan Airways ҳамда Uzbekistan Airports’ни трансформация қилиш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди

    19.04.2021, 21:36

    Тошкент метросида тўй қилган шахсларга нисбатан жазо тайинланди (видео)

    19.04.2021, 21:23

    Тошкент вилоятида танишининг суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 5 млн сўм талаб қилган нигериялик ушланди

    19.04.2021, 21:11

    Фото: Сурхондарёда яшайдиган рус ва корейс ҳожи оналар

    19.04.2021, 20:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.