• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Bloomberg: Пандемия даврида тўпланган нефть захиралари тугаб битди

    Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз оқибатида тўпланган ортиқча нефть захиралари деярли тугаб бўлди, деб хабар берди Bloomberg.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Халқаро энергетика агентлигининг (ХЕА) маълумот беришича, февраль ойи ҳолатига кўра, омборларда тўпланган ёқилғи миқдори 20 фоиздан ҳам камроқ қолган эди. Ўшандан буён мавжуд ёқилғи ҳажми янада қисқарди, деб таъкидлади Bloomberg.

    ХЕАнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилнинг июль ойида дунё омборхоналарига энг юқори даражада — 249 миллион баррель нефть тўпланиб, 2015—2019 йиллардаги ўртача кўрсаткичлардан ошган эди. 2021 йилнинг февраль ойида эса уларнинг миқдори 57 миллион баррелгача камайди.

    Нефтьга бўлган талабнинг қайта тикланиши ва нархининг кўтарилиши сабабли ёқилғи истеъмолининг даражаси ўсди. ICE London биржасининг маълумотларига кўра, Brent нефти 16 апрель куни савдоларни 66,7 доллар билан якунлади. Шу ўринда, Bloomberg’нинг қайд этишича, Россия, Саудия Арабистони ва Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (Organization of Petroleum Exporting Countries, OPEC) ишлаб чиқариш чекловларини эҳтиёткорлик билан юмшатиш орқали омборларнинг бўшатилишини қўллаб-қувватлади.

    Табиий ресурслар бозори тадқиқотининг раҳбари Эд Морзенинг сўзларига кўра, пандемия даврида тўпланган нефть захиралари қолдиқларининг деярли барчаси Хитойда жойлашган. АҚШ Энергетика маълумотлари бошқармасига кўра, АҚШ омборларидаги захиралар пандемиягача бўлган даврдаги каби 1,28 миллиард баррелгача қисқариб, деярли тугади. Ўтган ҳафтада АҚШнинг шарқий соҳилларидаги захиралар охирги 30 йил ичидаги энг паст даражагача тушиб кетди, деб қўшимча қилди агентлик.

    Бундан ташқари, танкерларга жойланган нефть захиралари ҳам қисқариб бормоқда. IHS Markit таҳлилчилари Ен Лин Сонг ва Фотиоса Кацуласанинг баҳолашича, ўтган икки ҳафта давомида ушбу захиралар 27 фоизга қисқариб, 50,7 миллион баррелгача камайган.

    Citigroup’нинг прогнозларига кўра, нефтга талабнинг ортиши билан 2021 йилнинг ярмида ҳам захиралар кунига 2,2 миллион баррелга қисқаришда давом этади, бунинг натижасида Brent нефтининг нархи бир баррели учун 74 долларгача, ҳатто ундан ҳам кўпроққа қимматлашиши мумкин.

    Аввалроқ Хитой 25 йил давомида барқарор нефть таъминоти эвазига Эрон иқтисодиётига 400 миллиард доллар инвестиция киритишга рози бўлгани ҳақида хабар берилганди. Венесуэла президенти Николас Мадуро эса коронавирусга қарши вакцина учун нефть билан ҳақ тўлашни таклиф қилганди.

    Шунингдек, Хитойдан Нидерландияга йўл олган контейнерларни ташувчи энг йирик кемалардан бири Ever Given Сувайш каналига тиқилиб қолиши оқибатида Brent нефтининг нархи 5,77 фоизга ўсиб, бир баррель учун 64,3 долларни ташкил этди.

    Мавзуга доир:

    • Хусийлар Saudi Aramco нефть компаниясини ўққа тутгани ҳақида маълум қилди
    • Ўрта Ер денгизи соҳилларидаги экологик фожиа (фото, видео)
    • Техасда кузатилган рекорд даражадаги совуқ об-ҳаво WТI маркасидаги нефтнинг нархига таъсир қилди

    19.04.2021, 20:22   Изоҳ (0)   15265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рамзан Қодировнинг ўғли бокс мусобақасида рақибини енгмасдан туриб ғолиб деб эълон қилинди (видео)

    19.04.2021, 19:35

    Трамп Байденнинг АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш учун белгилаган санасини танқид қилди

    19.04.2021, 17:08

    Дунёда коронавирусга чалиниш бўйича ҳафталик рекорд қайд этилди, Ҳиндистон пойтахтида локдаун эълон қилинди, Бразилияда аёллардан ҳомиладор бўлмай туриш сўралди. К...

    19.04.2021, 16:58

    ОАВ: Буюк Британияда «душман давлатлардан» ҳимояланиш тўғрисида қонун жорий этилади

    19.04.2021, 16:57

    Қозоғистон ва Туркия Гурбангули Бердимуҳамедовга отасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    19.04.2021, 14:59

    Россия Чехиянинг хатти-ҳаракатларига жавобан 20 нафар чехиялик дипломатни Москвадан чиқариб юборди

    19.04.2021, 14:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.