17 апрель куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, 9 апрелда 99 ёшида вафот этган шаҳзода, Эдинбург герцоги Филиппнинг дафн маросими ўтказилди. Шаҳзода мурдаси солинган тобут Виндзор қасридан Авлиё Георгий ибодатхонасига олиб келинган. Шаҳзодани сўнгги йўлга кузатиш маросимида қироллик оиласининг аъзолари тобут ортидан боришди. Коронавирус пандемияси сабаб маросим иштирокчиларининг сони ўнлаб кишиларга қисқартирилган.
Тобутни модификация қилинган Land Rover Defender’да олиб келишган, машина дизайнини герцогнинг ўзи ўзгартирганди. Маросимда юзлаб ҳарбийлар, хусусан, бир вақтлар Филипп ўзи хизмат қилган Буюк Британия ҳарбий денгиз флоти вакиллари қатнашган. Дафн этиш маросимида 30 нафар яқин қариндошлар иштирок этган.
Изоҳ (0)