• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Рус-украин қарама-қаршилиги, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги лойиҳалари. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» анъанавий жаҳон матбуоти шарҳи рукнини тақдим этади.

    Россия Украинага бостириб кирадими?

    Ўтган ҳафта етти йилдан бери давом этиб келаётган Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик яна жиддийлаша бошлади. Украина берган маълумотларга кўра руслар Украина чегаралари яқинида 85 минг ҳарбийсини мобилизация қилишга улгурган. Уруш келиб чиқадими? Бу Украинага қандай таъсир қилади? Европа Иттифоқи ва АҚШ Украина низосини ҳал қилиш учун Россияга қарши тура оладими? Шу каби саволларга The Spectator нашри жавоб излайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Айни пайтда тўхтаб-тўхтаб муттасил давом этиб келаётган Украинадаги фуқаролар уруши кўпларни ёстиғини қуритди, Украина ҳам, унинг шарқий ҳудудлари ҳам фуқаролар урушидан катта азият чекди. Агарда уруш бугунгидан-да кучайиб алангаланадиган бўлса, бу Украина шарқидаги вазиятни янада мураккаблаштириб қўйиши мумкин.

    Айни пайтда рус ҳарбийларининг Украина чегаралари олдида тўпланаётгани 2008 йилдаги Грузия ва Россия уруши эпизодларига ҳам ўхшаб кетади. Ўшанда рус ҳарбийлари ўз қўшинларини Грузия чегараларида тўплаб, Грузияга кутилмаганда уруш эълон қилганди.

    Украинада 2014-2016 йилги урушда Украина шарқидаги кўплаб аҳоли пунктлари вайрон бўлди, инфратузилма барбод бўлди ва ўша даврдан бери Шарқий Украина одатий ҳаёт тарзига қайтмади. 2014 йилги инқилоб натижасида инқилобчилар рус сиёсатини дастаклаётган Виктор Януковични ҳокимиятдан ағдариб ташлади ва Украинада ҳокимиятни ғарбчилик тарафдори бўлган Пётр Порошенко эгаллайди. Янги Украина ҳукумати Януковични давлатга хиёнатда айблаб халқаро қидирувга беради. Ўз навбатида, Украина шарқидаги Кремль тараф кучлар расмий Киевда фашистлар ҳокимиятни қўлга олганлигини даъво қилади. Шарқий Украина маданий жиҳатдан рус тили орқали кўпроқ Россия билан узвий боғланганлиги, Украина ғарбидагилар эса европацентризм ғояси доирасида Европа Иттифоқи билан яқинлашишга уринаётгани Украинадаги инқирозий вазиятни юзага келтирди. Ғарбчи украинлар учун Болтиқбўйи мамлакатларининг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзолиги ва Грузиянинг Европа Иттифоқи билан муносабатларда ютуқларга эришаётгани яхшигина мисол бўлиб хизмат қилди.

    Расмий Киев ўзининг Ғарбга яқинлашиш сиёсатини эълон қилганда Украина шарқидаги рус тараф кучлар Украинадан ажралиб чиқишга қарор қилади. Мустақиллик эълон қилган Донес ва Луганск халқ республикалари Грузиядан ажралиб олган Абхазия ва Жанубий Осетия ҳамда Молдованинг Приднестр бўйи республикасидан илҳомланишди. Россия бу айирмачи кучларга ёрдам беришга тайёр турса-да, вужудга келган нозик пайтда ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилади.  Ғарб матбуоти расмий Кремлни Украина айирмачиларига ёрдам бераётганликда айбласада, Кремль бу айбловларни рад қилади. Ваҳоланки рус элита армияси қуроллари аллақачон Луганск ва Донецкдаги айирмачи гуруҳларининг ҳарбий омборларида фойдаланишга тайёр турибди.

    Украинадаги Евромайдон воқеаларидан сўнг украин миллатчиларининг ҳарбийлашган гуруҳлари ҳам анча фаоллашди. Уларнинг барчаси Европага интилиш ғояси остида бирлашган бўлса-да, аммо уларнинг барчасида ҳам украин халқи мустақиллиги етакчи эмасди. Донецк ва Луганск украин, грузин, беларус ва бошқа Болтиқбўйи халқларининг Москвадан ўч олиш майдонига ҳам айланиб қолганди, деб ёзади Associated Pressнинг ўша даврдаги мухбири бўлган Николас Уоллер.

    Донбасс ва Луганскдаги айирмачилар русларнинг кўмагига таянган ҳолда Украина ҳарбийларига нисбатан ўзларини анча агрессив тутмоқда. Руслар эса ўз ҳарбий қўшинларини Украина чегарасига силжитмоқда. Вазият кескинлашадиган бўлса, бу ҳолда вазиятнинг қуйидагича ривожланишини тахмин қилиш мумкин. Айирмачиларнинг Мариопол порт шаҳрини қўлга киритиш ниятидаги ҳаракатлари Путинга минтақадаги обрўйини тиклаб олишга ёрдам беради. Бу эса Украина учун ҳалокатли бўлса, Ғарб учун оғир синов даври бўлади. Агарда Байден сайлов олди дастурида айтганидай Путинга қарши самарали қарши тура олса, вазият кескинлашмаслиги ҳам мумкин.

    Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

    Февраль ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темир йўлини қуриш борасида «Йўл харитасини» имзолаган эдилар. Мазкур лойиҳада Россия ҳам қатнашишга қизиқиш билдириб келади. Бу лойиҳа эса сўнгги юз йилликда илк марта Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғловчи транспорт ва энергетика йўлагини қуриш борасида ижобий умидларни уйғотди. The Project Syndicate нашри мазкур йўлакнинг истиқболлари ҳақида сўз юритади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мозори Шариф-Кобул-Пешовар транспорт йўлагини битириш минтақада иқтисодий алоқаларнинг жонланишига ва қолаверса Афғонистонда тинчликнинг ўрнатилишига ва эҳтимол қадимий Буюк Ипак йўлининг тикланишига умид беради. Шу боисдан қурилиши имзоланган лойиҳа Афғонистонга 2 триллион доллар маблағ сарфлаган Россия, Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ тарафини қизиқтириши мумкин. Шунингдек, ғарбда «номаълум ҳудуд» сифатида қараладиган Марказий Осиёнинг халқаро сиёсий воқеалардаги ўрнига ҳам холисона баҳо беришга ундаши табиий.

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов февраль ойида Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистонга сафар қилди ва Афғонистон иштирокида Жанубий Осиё мамлакатларига чиқиш масаласини муҳокама қилди. Президент Мирзиёев парламентга йўллаган мурожаатида ҳам асосий масала Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Афғонистондаги тинчликка ҳисса қўшиш эканлигини маълум қилди.

    Ўзбекистон ҳукумати Термиздан Мозори Шарифга олиб борувчи темир йўлни қуриб битказди. Навбат эса энди Ҳиндиқуш тоғлари орқали ўтувчи ва Пешоварга туташувчи 573 километрлик темир йўл қурилишини битказишга келди. Агар лойиҳа ижобий якунланадиган бўлса, бу темир йўл дунёдаги энг баланд темир йўл номини ҳам олишга ва йилига 20 миллион тонна юкни ташишга хизмат қилиши мумкин.

    Декабрь ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон раҳбарлари Мозори Шарифдан Кобулга элтувчи темир йўлни қуриш борасида шартнома имзоладилар ва темир йўл қурилишига 5 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ кетишини аниқлаб, халқаро молиявий ташкилотларнинг бу лойиҳага эътибор қаратишларини сўради. Агар молиявий ёрдам олинадиган бўлса, темир йўл қурилиши шу йилнинг сентябрь ойида бошланиши режалаштирилган.  Ўзбек ва тожик электр ташувчи тармоқларининг Кобул йўналишида ўрнатилганлиги келажакда темир йўлни электрлаштиришга ёрдам беради. Мутахассислар фикрича мазкур темир йўлнинг қурилиши Марказий Осиёдан юборилаётган юкларнинг етказиб бериш муддатини 30 кундан 15 кунгача қисқартиради.

    Лойиҳалаштирилган темир йўл, шунингдек, Хитой, Ўзбекистон ва Қирғизистон қураётган транспорт коридорини бир-бирига боғлайди ва Европа, Хитой, Россия ва Жанубий Осиё мамлакатлари Марказий Осиё орқали ўтадиган транспорт йўлагига эга бўлади. Ҳозирда Ўзбекистон ўз юкларини Эроннинг Бандар Аббос порти орқали денгизга чиқишини таъминламоқда ва бу ўртача ҳисобда 2600-3000 долларга тушмоқда. Агарда Афғонистон орқали Покистоннинг Карачи портига чиқиш имконини берадиган темир йўл қуриладиган бўлса, бу харажат 1400-1600 АҚШ долларига тушиши мумкин.

    2020 йилнинг охирларида Туркманистон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғловчи газ қувурини қуриш ишларини бошлаб юборди. 1814 километрга чўзилган мазкур газ қувури йилига 33 миллиард кубометр газни экспорт қилиш имконини беради. Мазкур газ қувури қурилиши 2023 йилнинг декабрь ойида тугаллаш режалаштирилмоқда. Толибон раҳбариятининг мулозимлари расмий Ашхободга ташрифи чоғида мазкур газ қувури қурилишини қўллаб қувватлашини билдирди.  АҚШ миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Збигнев Бзежински бир вақтлар Марказий Осиёни «буюк шахмат тахтаси» га қиёс қилганди, чунки бу ҳудудда катта лойиҳалар амалга оширилар экан АҚШ, Россия ва Хитойдек йирик геосиёсий ўйинчиларни ҳам назардан қочирмасликка тўғри келади. Шундай экан АҚШ ҳам, Россия ҳам, Хитой ҳам Марказий Осиёда тинчлик таъминланиши ва тараққий этишидан манфаатдорлиги кўринади.

    Марказий Осиё бир вақтлар дунё савдо сотиғи ва илм фанида гуркираган бўлса, ҳозирда олтин асрдаги йўқотишларнинг ўрнини тўлдириб олиш учун яхши имкониятга эга, бунинг учун эса Марказий Осиё мамлакатлари бир-бирлари билан яқин иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиб эришишлари мумкин.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади

     

    17.04.2021, 19:20   Изоҳ (0)   60494
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Moderna Буюк Британия ва Канадага ўз вакцинасини режалаштирилганидан камроқ етказиб беришини маълум қилди

    17.04.2021, 18:16

    Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ санкцияларига жавоб чоралари кўрилганини эълон қилди

    17.04.2021, 15:12

    Макрон, Меркель ва Зеленский Россияни ўз қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетишга ундади

    17.04.2021, 14:12

    Куба Коммунистик партияси раҳбари Рауль Кастро истеъфога чиқишини маълум қилди. Мамлакат бошқарувида Кастролар оиласи даври 62 йил давом этди

    17.04.2021, 13:13

    Google ривожланаётган мамлакатлар учун коронавирусга қарши 250 минг доза вакцина олиб беради

    17.04.2021, 08:08

    Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли унинг ўрнига Ахалтекин отларини етиштириш ассоциацияси раҳбарлигига сайланди

    17.04.2021, 07:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.