Актриса, дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова 15 апрель куни туғилган кунини нишонлади. Унинг туғилган куни сюпризларга бой тарзда ўтди. Муҳаммедова турмуш ўртоғи унинг учун қандай романтик совғалар тайёрлаганини фолловерларига кўрсатди. Кўплаб гулдасталар, мева ва ширинликлар билан безатилган хона актрисанинг кайфиятини кўтарди. У турмуш ўртоғига кутилмаган совға учун миннатдорчилик билдирди.
Лекин бу актрисага аталган совғаларнинг ҳаммаси эмас эди. Шаҳзода эрталаб ишга кетиш учун кўчага чиққанида уни қизил ленталар билан безатилган қизил рангли Tracker автомобили кутиб турарди. «Хайр Equinox, салом Tracker», — деб ёзди хурсандчилигини яшира олмаган Шаҳзода.
Шаҳзода автомобилда ишга кетаётганида одамлар сигнал бериб, «буюрсин» деб табриклагани ҳақида ҳам ёзди, шунингдек, у янги машинада ишга бориб, ҳамкасблари ва шогирдлари реакциясини ҳам видеога олди.
Маълумот учун, 2020 йилнинг 5 апрель куни Шаҳзода Муҳаммедовага турмуш ўртоғи Equinox автомобилини совға қилган эди.
Изоҳ (0)