Тожикистонда ички ишлар вазирлигида фаолият юритадиган хотин-қизлар учун атлас ва адрасдан тикилган либослар тақдим қилинди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати хабар берган, деб ёзади «Asia-Plus».
Маълум қилинишича, тожикистонлик дизайнерлар томонидан тақдим қилинган форма, Эмомали Раҳмонга унинг мамлакат шимолига қилган сафари давомида кўрсатилган. Президент 2021 йилнинг 7 апрелида Гулистон шаҳридаги ИИВга қарашли ўқув марказини очиб бериш учун ташриф буюрган.
Қайд қилинишича, белгиланган қоидаларга мувофиқ кучишлатар органлари ходимларининг формаси намуналари ва унга киритиладиган ўзгаришлар мамлакат президенти томонидан тасдиқланиши керак. Форма намуналари президент томонидан тасдиқлансагина, уларни серияли ишлаб чиқариш бошланади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)