АҚШда Ребекка Роуз ва Питер Качаргинский исмли жуфтлик бир-бирини никоҳ ришталари билан боғлашнинг ноодатий усулини топди. Улар никоҳ узуги ўрнига анча ишончли воситадан — блокчейн-аккаунтларга боғланган алмаштириб бўлмайдиган токенлардан (NFT) фойдаланган, деб хабар беради Esquire.
Тўй яҳудийларнинг анъанавий маросими каби бошланган, кейин эса жуфтлик кўчага чиқиб смартфонларини олган, шахсий NFT’ларини фаоллаштирган ва улар билан алмашган.
«Одамларнинг кўпчилиги диний масканларда, пляж ёки тоғларда никоҳ қуради. Питер ва мен аксарият одамлар эмасмиз. Биз блокчейн ёрдамида оила қурдик», — деб ёзади Роуз ўзининг Twitter’даги саҳифасига.
Тўй токенлари Tabaat дейилади (ивритчада «узук») ва улар икки нусхада мавжуд, янгиларини қўшиб бўлмайди. Токенлар анимациясини Карл Йохан Хассельрот исмли рассом яратган. Роузнинг сўзларига кўра, «иллюстрация иккита таркибий қисмнинг якдиллиги рамзи» ҳисобланади.
Назарий жиҳатдан бу усулдаги «тўй онлари» абадий мавжуд бўлади ва интернетнинг исталган фойдаланувчиси ихтисослашган платформа орқали бунга ишонч ҳосил қила олади.
Аввалроқ Twitter раҳбари Жек Дорси ўзининг биринчи твитини сотувга қўйгани, у аллақачон 2,5 миллион долларга баҳолангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)