• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея парламентининг Миллий Ассамблея спикери бошчилигидаги делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни Жанубий Корея парламентининг Миллий Ассамблея спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Делегация таркибида Ўзбекистонга спикердан ташқари, Жанубий Корея парламентининг давлат бошқаруви, молиявий сиёсат, саноат, савдо, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, экология, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари, маданият, спорт ва туризм каби устувор йўналишлар бўйича қўмиталарига аъзо 6 нафар депутат ҳам келган.

    Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда парламентлар муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари фаол алмашинувлар давом этаётгани, кенг кўламли Ўзбекистон–Корея ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. 2021 йил бошида икки мамлакат етакчиларининг онлайн-саммити муваффақиятли ўтказилди.

    Пак Бён Сок самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Президентига Жанубий Корея президенти Мун Чже Иннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда глобал иқтисодий вазият мураккаб бўлиб турган бир пайтда ўзаро савдо ҳажми сақлаб қолинишига эришилаётгани таъкидланди. Кореянинг етакчи компания ва банклари иштирокида умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд янги инвестиция лойиҳалари тайёрланди. Умуман, Жанубий Кореянинг мамлакатимизга инвестициялари ҳажми 7 миллиард доллардан ошди.

    Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашда кореялик шериклар томонидан катта амалий кўмак кўрсатилгани учун миннатдорлик билдирилди.

    Миллий Ассамблея Спикери ва депутатлари мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлар учун, шунингдек, Сеулнинг Корея ярим оролидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги ҳаракатлари, Янги шимолий сиёсатни амалга ошириш доирасидаги минтақавий ташаббуслари қатъий қўллаб-қувватланаётгани учун Ўзбекистон Президентига самимий ташаккур изҳор этдилар.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Жанубий Корея—Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми доирасидаги яқин мулоқотни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

    Соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият, гуманитар алмашинув соҳаларидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни ҳамда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

    06.04.2021, 21:29   Изоҳ (0)   18171
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда туғилган хитойлик инвесторнинг Темурбек исмли ўғлига туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди

    06.04.2021, 21:21

    Ўзбекистонда COVID-19’га қарши вакцина ишлаб чиқаришни йил охиригача йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

    06.04.2021, 21:11

    Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди

    06.04.2021, 20:46

    Фарғонада боғча болаларини тинчлантириш учун темир қошиқдан фойдаланиб, 4 ёшли боланинг бир кўзидан айрилишига сабабчи бўлган тарбиячига суд ҳукми ўқилди

    06.04.2021, 20:11

    Ўзбекистон судьялар олий кенгаши қасамёдини бузган суд раисини вазифасидан озод этди

    06.04.2021, 19:36

    «Энг расво йўллар Ўзбекистонда. Бу муаммони 30 йилдан бери еча олмадик» — Алишер Қодиров

    06.04.2021, 19:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесдаги машғулот базасида юз берган портлашда уч нафар шериф ёрдамчиси ҳалок бўлди

    Дунё | 19 июл, 17:30

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.