Ҳозирда қадар 200 дан ортиқ машина тиқилиб қолган Санкт-Петербургдаги «аҳмоқлик кўприги» таъмирланмоқда. Motor’нинг ёзишича, бу каби ноодатий авариялар бўйича биринчиликни Австралиядаги кўприк қўлга киритадиган кўринади. Куни кеча маҳаллик кўприк остига 124-автомобиль тиқилиб қолган.
Австралиядаги кўприкнинг Twitter’даги Montague St Bridge номли аккаунтида навбатдаги ЙТҲнинг сурати эълон қилинган. Оқ Mitsubishi Fuso ҳайдовчиси фургон ўлчамини тўғри ҳисобга олмаган ва юк платформасини деярли кўчириб юборган. Ўтиш қисмининг баландлиги уч метр бўлганига қарамай, кўплаб ҳайдовчилар ўтиб кетишларига ишониб ҳаракатланади.
By the way...
— The Montague Street Bridge (@MontagueStBridg) March 24, 2021
Jerk No. 124 tried to sneak away today
Not sure @BudgetDirect will payout this one... pic.twitter.com/XWXt4d4DjD
Маҳаллий ҳукумат кўприк олдига ҳатто иншоотнинг ўлчами ҳақида сигнал берувчи осма транспарент ҳам ўрнатган. Бироқ Mitsubishi фургони ҳайдовчиси кўприкнинг 124-«қурбони»га айланди. Содир бўлаётган аварияларга қарамай, «аҳмоқлик кўприги»ни яқин орада таъмирлаш кўзда тутилмаган.
Изоҳ (0)