Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ижтимоий тармоқда «ЙПХ ходими автомобилда ‘отвёртка’ борлиги учун далолатнома тузди» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 23 март куни соат 23:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани «Токзор» МФЙ ҳудудида жойлашган блокпостда хизмат олиб борган ЙПХ ходими Ж.И. томонидан Spark русумли автомобиль тўхтатилган.
Холислар иштирокидаги текширув давомида ХПБ ТП профилактика инспектори А.А. томонидан автомобилда мавжуд бўлган «отвёртка» ўткир тиғли восита дея ҳисобланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Сурхондарёда ЙПХ ходими аварияга учрагани, Бухорода хизмат машинасида йўл қоидасини бузган ППХ ходими 735 минг сўм жаримага тортилгани ҳамда Сирдарёда ҳайдовчи билан мулоқотда Вазирлар Маҳкамаси низомини бузган ЙПХ ходими жазолангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)