Андижон вилояти Марҳамат туманида Nexia йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини босиб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 24 январь куни соат 17:30 атрофида 4Р-140 автомобиль йўлининг 27-километрида содир бўлган. 26 ёшли ҳайдовчи А.Ш. бошқарувидаги Nexia йўлни кесиб ўтаётган 26 ёшли велосипедчи Ж.А.ни уриб юборган.
Велосипедчи йиқилгандан сўнг ушбу йўналишда келаётган ҳайдовчи, 23 ёшли А.А. бошқарувидаги Nexia йиқилган велосипедчини уриб юборган. Оқибатда велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, туман Жиноят ишлари бўйича судига юборилиш чоралари кўрилмоқда.
Бундан аввал Тошкентда тўхтаб турган Lacetti ёниб кетгани, Андижонда 3 та Lacetti ва Labo иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳамда Чироқчида Nexia ҳайдовчиси йўлнинг ўртасида ётган маст эркакни босиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)