• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни Хоразм вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари 2020 йилнинг охирида, 12–13 декабрь кунлари Хоразм вилоятида бўлиб, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш, инфратузилма иншоотлари қуриб, турмуш шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган эди. Тақдимотда, аввало, шу борада бажарилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

    Айтиб ўтилганидек, 2021 йилнинг январь–март ойларида 188 та лойиҳа ишга туширилиб, 1 минг 726 та иш ўрни яратилган. Сув тежовчи технологияларни татбиқ этиш орқали 4 минг гектарга яқин ер фойдаланишга киритилган. Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали ташкил қилинган. Амударё устида янги темир йўл кўприги қурилиши бошланган.

    Вилоятдаги силжишларни давом эттириш мақсадида 2021 йил учун 812 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Умумий қиймати 1 миллиард 320 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳаларнинг 770 таси ҳудудий, 42 таси тармоқларники.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Соҳалар бўйича айтганда, уларнинг 273 таси саноат, 277 таси хизмат кўрсатиш, 262 таси қишлоқ хўжалигига оид. Бу лойиҳалар натижасида 23 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этиш, 65 миллион долларлик товар ва хизматлар экспорт қилиш мўлжалланган.

    Тўқимачилик, автомобилсозлик, электр техникаси ва озиқ-овқат саноати, туризм, хизматлар, иссиқхона хўжалиги Хоразм вилоятининг асосий «ўсиш нуқталари» сифатида белгиланган.

    Маълум қилинишича, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 49 та лойиҳа таклиф этилган. Уларнинг самарасида вилоятда етиштирилаётган пахтани қайта ишлаш даражаси 2 баробардан зиёд ўсиб, айрим кўрсаткичлар бўйича 100 фоизга етади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хусусан, ип-калава тайёрлаш қуввати 47 минг тоннадан 104 минг тоннага, мато ишлаб чиқариш 9 минг тоннадан 49 минг тоннага, тайёр кийим-кечаклар 47 миллион донадан 152 миллион донага ортади. Шундай корхоналар 2021 йилда Қўшкўпир, Шовот, Янгиариқ, Боғот туманларида ишга тушади.

    Автомобильсозликда 100 турдаги кузов деталлари, турли эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади. Бу маҳсулотлар 20 миллион долларлик импорт ўрнини босиши билан аҳамиятли. Натижада Питнакдаги заводнинг локализация даражаси 36 фоиздан 45 фоизга чиқади.

    Қурилиш материаллари саноатида 85 та лойиҳа режалаштирилган. Масалан, Урганч шаҳрида газоблок, керамик плита, гипсокартон ишлаб чиқарилади, «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасида гулқоғоз тайёрлаш лойиҳаси кенгайтирилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мазкур эркин иқтисодий зонада электр двигателлар, Хива шаҳрида гилам ва полипропилен иплар ишлаб чиқариш корхоналари ҳам ишга туширилади.

    Қишлоқ хўжалигида ерларни лазер ёрдамида текислаш ва томчилатиб суғоришни кенг жорий этиш бўйича ишлар бошланган. Бу орқали пахтачиликда ҳосилдорликни 35 центнерга, ғаллачиликда 66 центнерга етказиш мақсад қилинган.

    Таъкидланишича, Хоразм гуручининг донғи кетган, унга бозорда талаб доим юқори. Лекин вилоятда ер ва сув имкониятлари чеклангани сабабли шолини исталганча экиб бўлмайди. Шу боис яхши нав танлаш ва хориж технологияси асосида экиш орқали бор ердан кўп ҳосил олиш чоралари кўрилмоқда. Бунинг учун Хитойдан Хоразм тупроқ-иқлим шароитига мос навлар келтирилади. Ўтган йилгича майдонда, лекин ундан 50 минг тонна кўп маҳсулот олинади. Бу 684 миллиард сўм қўшимча даромад деганидир. Қолаверса, бу омилкорлик натижасида йилига 113 миллион куб метр сув тежалади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Озиқ-овқат хавфсизлиги ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилда ўтган йилга нисбатан 151 минг тонна кўп мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган. Шунингдек, чорва сонини кўпайтириш бўйича 20 та, паррандачилик йўналишида 24, балиқчиликни саноат усулида ривожлантириш бўйича 8 та лойиҳа амалга оширилади.

    Тақдимотда туризм, энергетика, чарм-саноат, заргарлик, қурилиш соҳасига доир лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

    Давлат раҳбари мазкур режаларни маъқуллаб, шу билан бирга, қўшимча лойиҳаларни шакллантириш вазифасини қўйди. Маҳаллаларда «ўсиш нуқталари»ни топиб, иш ўринларини кўпайтириш, уларга ишсиз аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни жойлаштириш, ўзини ўзи банд қиладиган ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқлар берди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Худойберди Тўхтабоев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиргани, халқаро консултантларни қабул қилгани ҳамда чирчиқлик 7 ёшли Ҳусанжонга Президент дастхати туширилган биргаликдаги сурати топширилгани ҳақида хабар берилганди.

    23.03.2021, 22:45   Изоҳ (0)   40026
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик талабаларга Россияга кириш билан боғлиқ чекловлар сақланиб қолмоқда

    23.03.2021, 22:21

    Ўзбекистонда 1 апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади. Тўйларда меҳмонлар сони чекланади

    23.03.2021, 21:49

    Ўзбекистонда барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаро шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор белгиланди

    23.03.2021, 21:45

    Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видеога муносабат билдирди

    23.03.2021, 21:21

    Ўзбекистонда 18 турдаги маълумот ва ҳужжатнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинади

    23.03.2021, 21:09

    Андижонда қўшниси билан жанжаллашиб қолиб, уни ўлдирган шахс 16 ярим йилга қамалди

    23.03.2021, 20:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.