Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 28-сессиясида давлат раҳбари Чирчиқ шаҳридаги ҳолат ҳақида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
«Ҳокимларда ташаббус етишмаяпти. Кеча Чирчиққа борганимдан хабарингиз бор, у шаҳардаги аҳволга маймунлар йиғлайди. Бу шаҳарнинг аҳволи мени қаттиқ ўйга толдирди. Майли, инфраструктура муаммоси бордир, лекин дарахтни оқласа, ариқларни тозаласа бўлади-ку. Мен қаерга боришимни айтмайман, деганман.
Неча кишига ойлик беряпмиз, прокурор, солиқчи, ички ишлар... Нега халқ орасига кириб муаммоларни ўрганмайди? Минглаб аҳоли ‘уй беринг’, деб турибди. Нега ҳеч ким Бухоро тажрибасини ўрганмайди? Бухорода қийин бўлса ҳам икки қаватли уйлар ўрнига қанча уйлар барпо қилинди. Чирчиқ шаҳрида ҳам катта ўзгаришларни амалга оширамиз», — деди Президент.
Изоҳ (0)