Ўзбекистондан ташқарида туриб мамлакат фуқароларининг маълумотларини сақлайдиган сайтлар жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» томонидан муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасида белгиланган.
Маълум қилинишича, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини сақлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни белгилайдиган қонун лойиҳасини (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-моддаси ва Жиноят кодексининг 141-моддаси) муҳокамага қўйди.
Таклиф қилинаётган тузатишларга кўра, бундай сайтларнинг иши чеклаб қўйилади, шунингдек, маълумотлар базаси эгалари ёки операторлари БҲМнинг 40 дан 70 бараваригача (9,8 миллион сўмдан 17,1 миллион сўмгача) жаримага тортилади.
Бундан аввал Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларни ноқонуний тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши мумкинлиги ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)