Қозоғистоннинг Манғистов вилоятини қум бўрони қоплади. Маҳаллий аҳоли ижтимоий тармоқларда ноқулай об-ҳавонинг видеотасвирлари билан бўлишди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Аввалроқ фавқулодда ҳолатлар департаменти шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайишини маълум қилиб, бўрон ҳақида огоҳлантирган эди.
Маълумот учун, 16 март куни Шимолий Қозоғистон вилояти ва Петропавловскда бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Прогнозга кўра, жануби-ғарбдан эсган кучли шамол сониясига 15-20 метргача кучаяди.
Шунингдек, Жамбил, Туркистон, Қизил ўрдам, Ғарбий Қозоғистон, Акмолинск ва Атирау вилоятларида туман ёки шамол сабабли бўрон бўлиши ҳақида огоҳлантирилган.
Аввалроқ Форс кўрфази мамлакатларига, шу жумладан, Қатар ва Саудия Арабистонига жуда кучли қум бўрони ёпирилди. 15 март куни эса кучли қум бўрони Хитой пойтахти Пекинда қайд этилган, шу туфайли ҳукумат шаҳарда хавфнинг сариқ даражасини эълон қилган. Бу Пекинга ёпирилган сўнгги ўн йилликдаги энг кучли қум бўрони, дейилмоқда.
Изоҳ (0)