Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-турида «Пахтакор» 15 март, душанба куни «Машъал»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ Фаррух Сайфиев қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни очди. 36-дақиқада Драган Черан жамоасининг иккинчи голини урди.
59-дақиқада Сардор Рашидов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Мазкур ғалабадан кейин очколарини 6 тага етказиб олган «Пахтакор» мусобақа пешқадамига айланди. «Машъал» эса кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.
Суперлига
2-тур баҳси
15 март, душанба
«Пахтакор» — «Машъал» 3:0
Голлар: 1:0 – 8 Сайфиев, 2:0 – 36 Черан, 3:0 – 59 Рашидов.«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев (Ҳожимат Эркинов, 64), Эрен Дердийок, Драган Черан (Шерзод Темиров, 76), Егор Кримец (Анзур Исмоилов, 64), Шароф Муҳитдинов, Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев, Фаррух Сайфиев.
«Машъал»: Ботир Носиров, Зафар Акрамов, Нажмиддин Нормуродов, Ифеанйи Ифеанйи, Майкл Окоро Ибе, Ҳумoюн Муртазоев (Дониёр Усмонов, 66), Шаҳзод Шайманов, Жамолиддин Убайдуллаев, Сардор Абдураимов, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуруллаев.
Огоҳлантириш: Абдураимов (45).
Изоҳ (0)