Австралия ва Хитой тадқиқотчилари Хитойнинг жануби-шарқидаги Юньнань провинцияси минтақаларидан бирида яшовчи кўршапалаклар биоматериалини кенг миқёсда ўрганди ва SARS-CoV-2 билан боғлиқ коронавируснинг тўртта геномини топди, дейилади bioRxiv’да чоп этилган тадқиқот ҳисоботида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«2019 йилнинг май ойидан 2020 йил ноябрь ойигача Хитойнинг Юньнань провинциясидаги кичик минтақада яшовчи сичқонларнинг 23 туридан 411 та намунани ўрганиб чиқдик... Ушбу маълумотлардан биз 24 та тўлиқ узунликдаги коронавирус геномларини, шу жумладан, янги SARS-CoV-2 билан боғлиқ тўртта ва SARS-CoV билан боғлиқ учта геномни аниқладик», — дейилади ҳисоботда.
Ушбу вируслардан бири RpYN06 SARS-CoV-2’га ўхшаш геномик тузилишга эга, 94,5 фоиз мос келади. Яна учта SARS-CoV-2 коронавируслари илгари Хитойнинг Гуанси провинциясидаги панголинларда аниқланган вируслар билан деярли бир хил.
«Бизнинг тадқиқотимиз маҳаллий миқёсда кўршапалаклардаги вирусларнинг сезиларли хилма-хиллигини кўрсатиб беради, шунингдек, SARS-CoV-2 ва SARS-CoV вируслари Жануби-шарқий Осиё ва жанубий Хитойнинг улкан географик минтақаси бўйлаб тарқалган ёввойи ҳайвонлар организмида яшайди. Ушбу маълумотлар SARS-CoV-2 ва бошқа патоген вирусларнинг келиб чиқишини аниқлашга ёрдам беради», — деб таъкидлади олимлар.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, бир қанча коронавирус турлари аллақачон аниқланганига қарамай, SARS-CoV-2’нинг эволюцион илдизлари ҳалигача номаълум. Одамларда вирусли патогенларнинг аксарияти дастлаб табиатда пайдо бўлса, баъзида ҳайвонлардан юқади. Кўршапалаклар одамларда касаллик келтириб чиқарувчи бир қатор вирусларга эга экани таъкидланади. Масалан, улар Марбург вируси, Эбола вируси ва коронавируснинг ташувчиси ҳисобланади. Коронавирус нафақат одамларга, балки турли хил уй ва ёввойи ҳайвонларга, шу жумладан, чўчқалар, мушуклар, итлар, товуқлар, кийиклар ва типратиканларга ҳам юқади.
Изоҳ (0)