Келиб чиқиши ҳинд бўлган канадалик Гурдип Пандер коронавирусга қарши эмланишни музлаган кўлда рақсга тушиб нишонлади, деб ёзади Meduza.
Унга кўра, эмлаш унинг кайфиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Шунинг учун ҳам Пандер ушбу ҳолатни анъанавий «бангра» рақси билан нишонлашга қарор қилди. У шу йўл билан мамлакат аҳолисини қўллаб-қувватлашга ва уларга умид беришга ҳаракат қилмоқда.
https://twitter.com/GurdeepPandher/status/1366761098779766784
Пандер Канаданинг энг кам аҳолиси бўлган Юконнинг турли жойларида рақсга тушган лавҳаларини мунтазам равишда ижтимоий тармоқларга жойлаштириб боради. У ерда қиш жуда совуқ ва узоқ давом этса-да, бу Пандерни умуман безовта қилмайди.
https://twitter.com/GurdeepPandher/status/1367490844958277640
Мавзуга доир:
- Канадада тарихдаги энг узоқ давом этган хоккей матчи ўтказилди. У 252 соат давом этди
- Вашингтонда қор ёғди. Шаҳар ҳайвонот боғидаги пандалар бундан жуда хурсанд (видео)
- Канадада жиноят жойидан қочмоқчи бўлган ўғрининг машинаси қор уюмига тиқилиб қолди (видео)
- Видео: Музлаган кўлда шахмат ўйнаётган икки канадалик
Изоҳ (0)