Америкалик хонанда Билли Айлиш ҳақида «Бироз хиралашган дунё» номли ҳужжатли фильм суратга олинди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, фильм аллақачон прокатга чиққан.
Картина ёш юлдузнинг шахсий ҳаёти ва профессионал фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Унда клипларнинг суратга олиш ҳамда қўшиқ ёзиш жараёнлари, Айлишнинг оила аъзолари билан муносабатлари, қолаверса, Жастин Бибер билан дўстлиги ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган.
Биллининг собиқ йигити Брендон Квентин Адамс билан айрилиши ҳақидаги маълумотлар эса сюжетдаги ўзига хослик саналади. Билли рэпер сифатида маълум бўлган Адамс билан 16 ёшида учрашган, аммо уларнинг муносабатлари ҳақида ҳеч ким билмаган.
Аввалроқ Билли Айлишнинг Bad guy клипи YouTube’да 1 миллиарддан кўп кўрилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- «Дейнерис, дастхат бериб юбор». Ҳамкасбларига мухлислик қиладиган Голливуд юлдузлари (фото)
- Билли Айлиш сайловчиларни АҚШ президентлик сайловида Жо Байденга овоз беришга чақирди ва биринчи марта янги қўшиғини жонли ижрода куйлади
- Билли Айлишнинг уйи Google Maps’дан йўқолиб қолди. Бунга қўшиқчининг уйида меҳмон бўлишни истаган мухлислар айбдор
Изоҳ (0)