Индонезиянинг Суматра оролида 2 март куни Синабунг вулқони ҳаракатга келди. Вулқон отилишининг фото ва видеолавҳалари ижтимоий тармоқларда тарқала бошлади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Вулқон баландлиги тахминан икки чақиримгача етадиган улкан кул уюмини улоқтирди. Орол маъмурияти ҳудудда хавфнинг иккинчи даражасини эълон қилди.
Синабунг вулқони 400 йил ичида биринчи марта 2010 йилда ҳаракатга келган эди.
Изоҳ (0)