LG компанияси зарурат туғилганида ихчам тагликка тўлиқ «яширинадиган», кичик ойнага эга телевизорини патентлади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
LG одатдаги юпқа панеллар ғоясидан чекиниб, телевизорлар шакли ва конструкцияси устидаги тажрибаларини давом эттирмоқда. Компания аввалроқ экрани ихчам қутига жойлашадиган ўзининг биринчи «рулон-телевизори»ни тақдим этганди. Афтидан, компанияга ушбу ғоя ёққан кўринади.
Мазкур ғояни ривожлантиришнинг кейинги босқичидан кичик ойнага эга ўраладиган экран ўрин олган. Ушбу ойнада дисплейнинг вақт, об-ҳаво ва бошқа қўшимча маълумотлар намойиш этиладиган қисми жойлашади. LG ҳозирда конструкцияни патентлаган, шу сабабли бу каби телевизорлар тез орада сотувда пайдо бўлиб қолиши мумкин.
Асосий ғоя ўзгаришсиз қолмоқда — найсимон шаклда ўраладиган матрицали телевизор. Ушбу экран том маънода корпусдан чиқиб келади, йиғилган ҳолатда эса уйдаги декоратив элемент вазифасини бажаради.
Таъкидланишича, бу турдаги телевизорлар сотувга чиқса, чекланган миқдорда бўлади ва жуда қиммат туради. LG’нинг оддий «рулон-телевизори» Жанубий Кореяда 88 минг доллар қийматида сотувга чиққан эди. CES 2021 кўргазмасида эса компания унинг шаффоф экранга эга модификация қилинган версиясини намойиш этганди, бироқ ҳозирча у сотувда йўқ.
Мавзуга доир: Xiaomi дунёдаги биринчи шаффоф телевизорни тақдим этди
Изоҳ (0)